Chrome фойдаланувчилари яна хавф остида!

  •   DiMaX
  •  457
  •  22.04.2020 14:02

Chrome фойдаланувчилари яна хавф остида!

Google ишлаб чиққан Chrome иловаси энг оммабоп, лекин тизим ресурсларини, тезкор хотирани ва процессор кучини энг кўп талаб этувчи браузер ҳисобланади. Гарчи қидирув гиганти унинг 81-талқинини узоқ муддатда ва яхшилаб тайёрлаган бўлса-да, барибир чаласи қолган экан.

ЎҚИНГ: Chrome – энг «очофат» браузер, лекин сиз унинг «нафсини жиловлай» оласиз!

Chrome 81 тарқатила бошлаганидан кейин бир неча кун ўтиб, унинг кодида хавфли заифлик мавжудлигини Google тан олди. Ҳимоядаги мазкур тирқиш овозни таниш функциясига боғлиқ эканлиги айтилмоқда.

Google дастурчилари ушбу камчиликни бартараф этиб, Chrome браузерининг 81.0.4044.113 рақамли апдейтини тарқата бошлашди. Компания барча фойдаланувчиларга уни ўрнатиб олишни қаттиқ тавсия этмоқда.

Айтиш керакки, Chrome 81 тақдимоти 17 мартга белгиланган бўлса-да, коронавирус пандемияси сабабли сал кечикиб чиққан. Унда иккита муҳим жиҳат мавжуд: WebXR тўлдирилган борлиқ технологиясининг қўллаб-қувватланиши кучайтирилган ва Web NFC стандартининг дастлабки қўллаб-қувватланиши жорий этилган. Уни расмий сайтдан ушбу ҳавола орқали юклаб (ёки янгилаб) олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Google Chrome’да жонга тегувчи билдиришномаларни буткул ўчириб қўямиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!