Chrome’нинг Data Saver режими билан мегабайтларни тежаймиз!

Chrome’нинг Data Saver режими билан мегабайтларни тежаймиз!

Аввал хабар берганимиздек, 2015 йилнинг 30 ноябрь куни Google компанияси Chrome’нинг маълумотларни сақлаш орқали мегабайтларни асраб қолиш имконини берувчи Data Save режимини эълон қилган эди.

Сиз Chrome қидирув иловасидан фойдалансангиз, Android мобиль қурилмалари, компьютер ёки Chromebook компьютери орқали маълумотларни сақлаб, вақтингиз ва сарфланаётган траффикни тежаб қолиш имкониятингиз бор. Унинг ёрдамида маълумотларни юклаш 70 фоизгача қисқаради ва сиз ойига салмоқли ҳажмдаги мегабайтларни тежаб қоласиз. Data Save режими ҳозирча iPhone ва iPad қурилмалари учун мавжуд эмас.

Data Saver қандай ишлайди?

Бу режимдан фойдаланиб сиз бирор саҳифага кирсангиз Google’нинг серверлари, яъни фойдаланувчининг сўровига жавоб йўлловчи дастур ёки тизимлар ташриф буюрилган веб-сайт серверидан сўроққа оид маълумотларни олиб, бу файлларни ўзида сақлаб қўяди, кейинчалик ўзида сақлаб қўйилган электрон манбааларни тақдим қилиб, маълумотлар ҳажмини қисқартиради.

Эслатма: “https” билан бошланувчи гиперматнли маълумотлар узатиш саҳифалари юкланганида ёки Incognito, яъни маълумотлардан яширин усулда фойдаланиш режимида Data Saver режими маълумотлар ҳажмини қисқартирмайди. Кўпчилик беҳаё сайтлардан фойдаланганида шахсини ва браузердаги қидирув тарихини яшириш учун бу режимдан фойдаланади.

Data Saver режимида қуйидаги нуқсонлар кузатилиши мумкин:

– баъзи веб-сайтлар сизнинг географик жойлашувингизни аниқлай олмаслиги;

– Баъзида фотосуратларнинг аниқ-тиниқ юкланмаслиги;

– Ички, мисол учун корпоратив сайтларнинг очилмаслиги;

–  Сизга химзат кўрсатаётган мобиль операторига тегишли веб-сайтлар ва тизимларнинг очилмаслиги;

Компьютер дискларида автоматик тарзда йиғилиб қоладиган “Local settings” – вақтинчалик папкаларнинг ўқилмай қолиши.

Кўриб турганингиздек, одатдаги режимда бир ойда 85.75 МБ сарфланган бўлса, маълумотларни сақлаш режимида унинг ҳажми 46.38 МБни ташкил қилган.

Кўриб турганингиздек, одатдаги режимда бир ойда 85.75 МБ сарфланган бўлса, маълумотларни сақлаш режимида унинг ҳажми 46.38 МБни ташкил қилган.

Data Saver’ни ишга тушириш

Android қурилмалари учун:

  1. Chrome браузер иловасини очинг.
  2. “Меню”дан “Созлаш” тугмасини танланг ва “Кириш” бўлимидан рўйхатдан ўтинг.
  3. “Data Saver” режимини танлаб, ёқинг.
  4. Уни хоҳлаган вақтда яна ўчиришингиз мумкин.

Эслатма: бу режим орқали Wi-Fi тармоғи ёрдамида катта ҳажмли файлларни, 5 МБдан катта суратларни юклаб олишда, электрон почта орқали 750дан катта файл юборилганда навбат пайдо бўлади. Яъни, улар тартиб билан жўнатилади.

Компьютер ёки Chromebook қурилмалари учун:

  1. Chrome version 41 ёки ундан юқори бўлган талқиндан фойдалансангиз, Chrome Web Store’даги Data Saver фаолиятини кенгайтириш иловасини юклаб олинг ва ўрнатинг. Chrome 41 дан олдинги версиялар бу дастурни қўллаб-қувватламайди.

Data Saver режимини ўчириш:

  1. Chrome’ни очинг;
  2. Юқори бурчакдаги Data Saver белгисини босинг;
  3. “Turn Off ” (ўчириш)ни босинг.

Хавфсиз қидирув технологияси

Data Save режими мобиль қурилмаларда ишга туширилганида Chrome қидирув тизими  Safe Browsing (хавфсиз ёки ҳимояланган қидирув) технологиясидан фойдаланади. Бу сизни кибер ҳужум ва хуружлардан ҳимоя қилади. Яъни, зарарли доменга кириш маҳали қидирув тизими сизни бундан огоҳлантиради. Бу технология компьютер ёки Chromebook қурилмаларида ўрнатилган Chrome иловасида тайёр ўрнатилган бўлади.

Носозликлар ҳақида хабар бериш

Data Saver режими билан боғлиқ муаммога дуч келсангиз, бу ҳақда хабар беришингиз мумкин.

Android қурилмалари учун:

  1. Chrome иловаси ва Chrome logo’ни очинг;
  2. Chrome менюга киринг;
  3. “Feedback” (қайта алоқа)ни босинг ва хабар юборинг.

Компьютер ёки Chromebook учун:

  1. Ўнг томон бурчакдаги менюга киринг;
  2. “Help” (ёрдам) тугмасини босинг;
  3. “Report an issue” (муаммо ҳақида маълумот бериш) тугмаси орқали мавжуд муаммо ҳақидаги хабарни юборинг.
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!