Chrome OS тизимидаги янгиланишдан сўнг, ушбу операцион тизимида ишловчи қурилмаларда муаммолар юзага келди

Chrome OS тизимидаги янгиланишдан сўнг, ушбу операцион тизимида ишловчи қурилмаларда муаммолар юзага келди

Gizchina маълумотларига кўра, Chrome операцион тизимидаги янгиланишдан сўнг, тизимда катта муаммо юзага келган. Аниқланишича, фойдаланувчилар ўз қурилмаларидан фойдалана олмаяптилар.

ЎҚИНГ: IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдаги норозиликларга расмий муносабат билдирилди

Маълумотларга кўра, Chrome OS 91.0.4472.165 версиясини юклаб олгандан сўнг, фойдаланувчилар ўзларининг профилларига кириш имкониятидан маҳрум бўлганлар. Янги дастурий таъминотдаги носозлик ҳақидаги хабар Google вакилларига етказилгандан сўнг, улар носозлик юз берганини тан олишди ва кейин янгиланиш файлларини серверлардан ўчириб ташлашди. Айни пайтда компания юзага келган камчиликларни бартараф этишга бор эътиборни қаратган.

Профилларига кира олмаётган фойдаланувчиларга қандай қилиб профилларига киришлари тўғрисида ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Айрим манбалар профилга киришнинг икки хил йўли борлигини айтишмоқда. Биринчиси тизимни қайтадан ўрнатиш, иккинчиси эса Chrome операцион тизимининг аввалги версиясига қайтишдан иборат.

ЎҚИНГ: HarmonyOS тизимли илк қурилмани Huawei’дан ҳам олдин бошқаси чиқаряпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!