Чумоли бошидек катталикдаги, моторсиз робот 134 метр/соат тезликда югура олади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  548
  •  04.02.2019 11:39

Чумоли бошидек катталикдаги, моторсиз робот 134 метр/соат тезликда югура олади! (+видео)

Мэрилен университетидаги профессор Сара Бергбрейтер (Sarah Bergbreiter) лабораториясида Райан Сен-Пьер раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи ўта кичкина робот ясашди. Атиги чумолининг бошичалик келадиган бу миттивойнинг оғирлиги атиги бир миллиграм!

ЎҚИНГ: Оила қуришни истаган робот – Саудия фуқароси София сингилли бўлди! (+видео)

Роботнинг ўлчамлари 2,5х1,6х0,7 миллиметрни ташкил этади. Унга ғилдираксимон тўртта оёқ ўрнатилган. «Кичкина деманг бизни...» деганларидек, ушбу роботча сониясига 37,3 миллиметр тезликда чопа олади. Тушунарли тарзда ифодаласак, бу – соатига 134 метр, деганидир.

Мана, қуйидаги видеода уни катталаштириб кўрсатишган:

Энг қизиғи – бу роботчанинг ўз двигатели йўқ! Унинг оёқчаларига магнитлар ўрнатилган бўлиб, ташқи магнит майдонидан куч олиб ҳаракатланади. Роботнинг «сон»ларидаги магнитларнинг жойлашувини ўзгартириб, унинг юришини дастурлаш имкони бор.

ЎҚИНГ: Бугун – инсониятга робот танитилган ва робот илк бор қотиллик қилган кун!

Мазкур митти роботни аниқ бирор мақсадни кўзлаб яратишмаган, аммо кўп жойларда қўл келиши аниқ. Унинг ёрдамида митти ҳашаротларнинг ҳаракатланиш тамойилларини ўрганиш мумкин, лекин асосийси – бу ишланма ҳарбийлар, қутқарувчилар ва шифокорларнинг ишларида асқотиши табиий.

Дарвоқе, Terabayt.uz сайтида роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган роботнинг энди оила қуришни истаган, шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган, «Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган, Илон Маск одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи, Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллектор иш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.