Civilization VI стратегия ўйинини 27 июлгача бепул ўйнаб улгуринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  715
  •  24.07.2020 16:35

Civilization VI стратегия ўйинини 27 июлгача бепул ўйнаб улгуринг! (+видео)

Steam онлайн сервиси коронавирус пандемияси палласида кишилар заруратсиз уйдан чиқмасликлари учун айрим ўйинларни бепул беришда давом этмоқда. Firaxis Games студиясининг Sid Meier’s Civilization VI ўйинини унда 27 июлгача бепул ўйнаш мумкин.

ЎҚИНГ: PUBG ижодкорлари ўйин воқеалари ҳақида қисқа метражли фильм ишлашди

Civilization VI – қадам-бақадам стратегия йўналишидаги ўйин бўлиб, геймер унда ўз цивилизациясини қуради ва ривожлантиради. Айтиш керакки, Steam дўконида энг кўп сотилган ўйинлар рейтингида у иккинчи ўринда турибди.

Sid Meier’s Civilization VI ўйинини бепул ўйнаш учун ушбу ҳавола орқали Steam сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз керак. Акция 27 июль куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 гача давом этади, шундан кейин ўйин яна пулли бўлиб қолади.

ЎҚИНГ: GTA V’дан ҳам ўзиб кетган бу ўйин янги рекорд ўрнатди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!