Ckyrin S10 – қуввати 4 кунга етувчи, 5 метр сув тубида ишловчи, 3G-модем ва камерага эга «ақлли» соат

  •   DiMaX
  •  1350
  •  25.06.2018 15:01

Ckyrin S10 – қуввати 4 кунга етувчи, 5 метр сув тубида ишловчи, 3G-модем ва камерага эга «ақлли» соат

Тақилувчи гаджетлар бозорида асосан Apple, Huawei ва Xiaomi каби компаниялар етакчи. Аммо уларчалик танилмаган бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам илғор хусусиятларга эга смарт-соатлар тақдим этмоқда.

ЎҚИНГ: Иккита экранли, битта қувватда 30 кунгача ишлай оладиган «ақлли» соат яратилди!

Ckyrin компанияси куни кеча тақдим этган навбатдаги «ақлли» соат Ckyrin S10 деб номланади. У спортчиларга ва фаол турмуш тарзи билан яшовчи инсонларга жуда қўл келади – соатга тўққизта спорт режими татбиқ этилган.

Ckyrin S10 корпуси чанг ва сув киришидан муҳофаза қилинган – у IP68 ҳимоя стандарти талабларига жавоб беради. Булардан ташқари, ишлаб чиқарувчи мазкур гаджетнинг ҳатто 5 метргача сув тубида ҳам ўз иш фаолиятини йўқотмаслигига кафолат бераётир. Демак, нафақат кундалик юмушлар билан банд бўлган ёки душда ювинаётган пайтда, балки ҳатто бассейнда ёки бошқа бирор табиий сув ҳавзасида чўмилаётганда ҳам уни ечиб қўйиш шарт эмас!

ЎҚИНГ: Бу смартфон кўл тубида 2 ҳафта ётганидан сўнг ҳам ишлайверди!

Янги «ақлли» соат 1,39 дюймлик Super AMOLED дисплей билан таъминланган. Олд панелнинг 85 фоиз майдонини эгаллаган экраннинг тасвир аниқлиги эса 400х400 пикселни ташкил этади.

Ckyrin S10 тўрт ядроли MTK6580 процессори базасида, Android 7.0 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Унинг тезкор ва доимий хотираси эса тегишлича 2 ҳамда 16 гигабайтлик ҳажмга эга.

Смарт-соатда NanoSIM-карта уячаси мавжуд – унинг ёрдамида 3G тармоқларида қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда SMS-хабар алмашиш имкони бор. Шунингдек, у Wi-Fi, Bluetooth 4.0 ҳамда GPS модуллари, шунингдек, 2 мегапикселли камера билан жиҳозланган.

Ckyrin S10 ўлчамлари ва вазнига келсак, 120х98х62 миллиметрлик бу смарт-соат 235,5 грамм тош босади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, 460 мА/соатлик аккумулятори унинг 3-4 кун ишлаб бериши учун етади.

Ҳозирча Ckyrin S10 «ақлли» соатининг нархи маълум қилинмаган. Аммо бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг айрим моделлардаги смарт-соатлари юртимиз бозорларига ҳам етиб келган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйича элтиб берилувчи Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 29 май) – пулини харидингиз қўлингизга текканидан сўнг тўлайсиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!