CLICK компанияси «ИССИҚ-КЎЛ ТАЪТИЛИ» акциясини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2442
  •  16.06.2017 15:40

CLICK компанияси «ИССИҚ-КЎЛ ТАЪТИЛИ» акциясини эълон қилди

CLICK мобил банкинг тизими компанияси ўз хизматларини янада оммалаштириш ва мижозларни жалб этиш яратиш мақсадида, «ИССИҚ-КЎЛ ТАЪТИЛИ» акциясини эълон қилди. Бу хусусда компания сайтида хабар берилмоқда.

Хабарда айтилишича, компаниянинг Telegram’даги @clickuzbot боти орқали тўловларни амалга ошириш эвазига Иссиқ-Кўлга 2 кишилик саёҳат йўлланмасини ютиб олиш мумкин. Мазкур саёҳат «all inclusive» тарзида, яъни барча харажатлар шу саёҳат йўлланмасининг ўзида бўлади.

Тўловнинг ҳар бир 10 000 сўми ёки картадан картага ўтказманинг ҳар бир 50 000 сўми учун битта имконият берилади. Тўлов миқдори қанча катта бўлса, имкониятлар ҳам шунча ошади. Булардан ташқари, энг кўп имкониятларни тўплаган 10 нафар ғолиб ҳам биттадан рағбатлантирувчи совринга эга бўлишади.

Акция даврида тўлов амалга оширган ёки картадан картага маблағ ўтказган фойдаланувчилар акция қоидалари ва шартлари билан мутлақ розиликларини билдирган бўладилар.

Акция қоидалари билан мана бу манзилда, @clickuzbot боти ва ундан фойдаланиш тартиби билан эса мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.