CLICK тизимига уланганлар миллиондан ошди

CLICK тизимига уланганлар миллиондан ошди

CLICK тизимига уланганлар сони бир миллион нафардан ошгани хабар қилинади. Тўлов тизимининг матбуот хизматида келтирилишича, бир миллионинчи рақам эгаси, ID-1000000 регистрацион номер олган Қашқадарё вилоятида яшовчи Ниёзов Ўктам Ҳайитович бўлди. Компания бу мижозни жамоа номидан табриклади ва Samsung Galaxy S6 смартфони билан тақдирлади.

CLICK мобиль банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобиль телефон (USSD/SMS-портал) ёки интернет (Web/Web-mobile) орқали тўловни амалга ошириш имконини беради, маблағни бошқа жисмоний шахс ҳисобига ёки савдо-хизмат кўрсатувчи корхоналар ҳисобига ўтказиш (супермаркетда савдо қилиш, ошхона ва кинотеатрда тўлаш), интернет-дўконларда онлайн-харидларни амалга ошириш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!