Clubhouse нима бўпти – чиқибоқ App Store лидерига айланган янги ижтимоий тармоқни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  633
  •  27.05.2021 17:40

Clubhouse нима бўпти – чиқибоқ App Store лидерига айланган янги ижтимоий тармоқни қарши олинг!

Жорий йилнинг бошидан Clubhouse ижтимоий тармоғи оммалашган – дастлаб у фақат iOS операцион тизими учун тақдим этилган бўлса, энди илованинг Android талқини ҳам чиққан. Бироқ ўтган ҳафтада яна бир ижтимоий тармоқ пайдо бўлди...

ЎҚИНГ: Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Poparazzi номли ушбу янги ижтимоий тармоқ иловаси дарҳол App Store рейтингида юклаб олишлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади UZZOOM.

Янги ижтимоий тармоқнинг асосий хусусиятларидан бири – унда сизнинг дўстларингиз сизнинг профилингизни бошқаради. Фақат аккаунт эгасига обуначи бўлган фойдаланувчилар профилга пост қўйишлари мумкин.

Илова Instagram принципи асосида ишлайди, аммо селфи ва таҳрирланган фотосуратлар дастурда қабул қилинмайди. Poparazzi кўпроқ «live» формати учун мўлжалланган.

Шунингдек, фотосуратларга изоҳ бериш мумкин эмас ва обуначилар сони бошқа фойдаланувчилар учун кўринмайди. Айфон ёки айпадга Poparazzi иловасини мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Президент жонли эфирда Instagram фойдаланувчисини ҳақоратлади ва уни топиб йўқ қилишга ваъда берди (видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!