Clubhouse’нинг кераги йўқ: Android ва iOS учун Twitter’да овозли чат ишга тушди! (+видео)

Clubhouse’нинг кераги йўқ: Android ва iOS учун Twitter’да овозли чат ишга тушди! (+видео)

Жорий йилнинг бошидан трендга чиққан Clubhouse ижтимоий тармоғидан хабарингиз бор – унда фақат овозли хабарлар орқали мулоқот қилинади. Яқиндагина унда фойдаланувчилар пул ишлаб олиши мумкин бўлган функция жорий этилган эди.

ЎҚИНГ: Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Twitter компанияси эса шу тармоқнинг асосий функциясини ўзида жамловчи янги – Spaces номли сервисни ишга туширди. Мазкур сервис микроблоглар тармоғининг Android ҳамда iOS тизимли қурилмаларда ишловчи мобил иловасига жорий этилган.

Spaces сервиси ҳам худди Clubhouse иловаси каби ишлайди – ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унда гуруҳли аудиочатлар яратишлари ва уларда турли мавзуларда суҳбат қуришлари мумкин. Иштирокчилар унда спикерларга эмодзилар ёрдамида муносабат билдиришлари, шунингдек, муҳокамага қўшилишлари каби имкониятлар мавжуд. Twitter дастурчилари келажакда ушбу сервис имкониятларини кенгайтириб боришмоқчи.

Twitter тармоғида Spaces аудиохоналарини ҳозирча фақат обуначилари 600 нафардан кам бўлмаган аккаунтлар эгалари ярата оладилар. Бу чеклов кейинроқ олиб ташланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Clubhouse ижтимоий тармоғининг клиенти расман фақатгина iOS тизими учун тақдим этилган, лекин Android-қурилмаларга мўлжалланган норасмий иловаси ҳам чиққан. Унинг Android тизимли гаджетларга чиқиш вақти ва тайёрланаётган илованинг скриншотини тармоқ дастурчиси эълон қилган.

ЎҚИНГ: Чирчиқдаги фоҳишахона ижтимоий тармоқда реклама қилинган

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!