Collapse OS – «Охирзамон операцион тизими» яратилди!

  •   DiMaX
  •  1769
  •  10.10.2019 16:14

Collapse OS – «Охирзамон операцион тизими» яратилди!

Виржил Дюпра исмли дастурчи Collapse OS номли янги операцион тизим яратди. Гарчи дизайнерлик интерфейси билан мақтана олмаса-да, у аппарат ресурсларини кам талаб этади ва, муаллифининг таъкидлашича, глобал офат ҳолатларида асқотади.

ЎҚИНГ: Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Дастурчининг фикрича, глобал табиий офат ёки техноген фалокат юз берадиган бўлса, замонавий электроника жиҳозлари ҳам, қудратли компьютерлар ҳам ишдан чиқади. Лекин етарлича билимга эга инсонлар ўшанда «нолдан бошлаб» ўз компьютерларини ярата оладилар. Collapse OS айни ўша пайтда асқотиб қолади.

«Охирзамон операцион тизими»нинг ишлаш алгоритми буткул янгидан компьютер теришни кўзда тутади. Компьютерларни эса ўша пайтда металлоломга айланган турли қурилмалар қолдиқларидан, ҳар ким ўзи билганича ясаши мумкин ва уларда Collapse OS қўлланаверади.

ЎҚИНГ: Мобил иловаларсиз дунё: Apple версияси (видео)

Виржил Дюпра мазкур лойиҳасининг расмий сайтида таъкидлашича, Collapse OS ишга туширилиши учун дискда атиги 8 КБ (ҳа, гигабайт эмас, ҳатто мегабайт ҳам эмас – атиги 8 килобайт!) бўш жой ҳамда бор-йўғи 56 килобайтлик тезкор хотира бўлиши ҳам етарли. Тўғри, бундай бошланғич конфигурацияли компьютер билан ҳозиргидек мураккаб вазифаларни бажариб бўлмайди, аммо Collapse OS тизимли қурилмада матнли ҳужжат файлларини яратиш ва таҳрирлаш, ассемблернинг дастлабки файлларини турли микроконтроллерлар ва процессорларга мослаб компиляция мумкин.

Ҳар эҳтимолга қарши, дея дастурчи Collapse OS дастурий таъминотини GitHub ресурсига жойлаб қўйган. Уни ишлатиш бўйича йўриқнома ва бошқа керакли ҳужжатлар, файлларга мана бу ҳавола орқали ўтса бўлади. Марҳамат – дастурлаш, компьютер териш ишларига қизиқувчилар шуғулланиб кўришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!