Core i9-10000 - Intel'нинг янги линейкаси

Core i9-10000 - Intel'нинг янги линейкаси

Intel компанияси Core i9-9980XE (тест), Core i9-9990XE, шунингдек Core i9-9900K (тест) процессорлари билан нафақат Skylake архитектураси имкониятларини чеклади, балки ўз линейкаси номланишида ўнг минглик маррани ҳам забт этди. Шунинг учун фойдаланувчилар янги процессорлар қандай номлинишини тахмин қилишни бошлаб юборишди.

Asus’нинг шарофати билан, Cascade Lake-X процессорлари асосида Core i9-10000 линейкасини шакллантириши маълум бўлди. Аниқ моделлар номи аниқ эмас, аммо айни дамдаги CPU’га қараб буни тахмин қилиш мумкин.

Шунингдек экрандан олинган скринда аввалги PCIe (компьютер шинаси) каби 44 қатор эмас, балки 48 қатордан ташкил топганини кўриш мумкин.

Ушбу платаларнинг яна бир ўзига хосликларидан бири унга айни дамдаги 128 ГБ ўрнига 256 ГБ оператив хотира ўрнатиш мумкинлигидир. Аммо CPU’нинг тузилиши ҳисобга олганда ушбу ўзгаришнинг кимгадир фойдаси тегиши амри маҳол.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги кучли (уч миллион сўмдан ошиқ) ноутбуклар нархлари (2019 йил 18 июль)

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.