Counter-Strike: Global Offensive, DOTA 2, FIFA 20 ва PUBG Mobile бўйича «Adrenaline Cyber Cup» онлайн мусобақасига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  2382
  •  15.07.2020 15:12

Counter-Strike: Global Offensive, DOTA 2, FIFA 20 ва PUBG Mobile бўйича «Adrenaline Cyber Cup» онлайн мусобақасига марҳамат!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ҳамда Adrenaline Rush билан ҳамкорликда IT-Парк янги – «Adrenaline Cyber Cup» турнирини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мусобақанинг ахборот ҳамкори – Ucell ўз расмий сайтида хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

«Adrenaline Cyber Cup» турнири 21 июлда бошланади; геймерлар унда Counter-Strike: Global Offensive, DOTA 2, FIFA 20 ҳамда PUBG Mobile бўйича беллашадилар.

Карантин пайтида онлайн турнирда қатнашиш ва муносиб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг. Ютуқлар шунчалик муносибки, турнирнинг умумий соврин фонди 129 000 000 сўмни ташкил қилади!

«Adrenaline Cyber Cup» учун рўйхатга олиш жараёни аллақачон бошланган бўлиб, 2020 йил 19 июлга қадар давом этади ва шу куни роппа-роса соат 23:59 да тугайди.

Турнирнинг бошланиш санаси: 2020 йил, 21 июль.

Турнирнинг тугаш санаси: 2020 йил, 31 июль.

Турнир ҳақидаги батафсил маълумот билан танишиш учун https://clck.ru/PZCPN ҳаволаси бўйича ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)