Counter-Strike: Global Offensive ўйини энди бепул бўлиб, унга «Battle Royale» режими ҳам қўшилди!

  •   DiMaX
  •  827
  •  07.12.2018 16:57

Counter-Strike: Global Offensive ўйини энди бепул бўлиб, унга «Battle Royale» режими ҳам қўшилди!

Бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам кенг оммалашган ўйинлардан бири Counter-Strike бўлади. Мазкур ўйин бўйича халқаро мусобақалар ҳам ташкил этилган.

ЎҚИНГ: 125 минг доллар Киевга қараб кетди: украиналик киберспортчилар CS:GO бўйича халқаро чемпионатнинг ғолиби бўлишди

Valve компанияси бугун Counter-Strike: Global Offensive ўйинини янгилаб, геймерларни икки карра хушнуд этди. Аввало, энди бу ўйин энди бепул бўлди, уни Steam ва бошқа платформалардан текинга юклаб олиш мумкин. Аллақачон бу ўйинни харид қилганларга эса Valve қўшимча имтиёзлар ҳадя этади, бу Prime статуси бўлиб, улар бошқа ўйинчилардан алоҳида, ўзаро жанг қила оладилар.

Бепул бўлишидан ташқари, Counter-Strike: Global Offensive ўйинида яна Danger Zone режими ҳам пайдо бўлди. Бу худди Fortnite ва PUBG каби ўйинлардаги «Шоҳона жанг» – Battle Royale режимига ўхшаш бўлиб, курашлар онлайн тарзда, то сўнгги жангчи қолгунига қадар давом этади.

Valve компанияси ушбу янгиликлар билан Counter-Strike: Global Offensive ўйинини ҳозирда анча оммалашган Fortnite ҳамда PUBG каби рақибларига қарши қўймоқда.

ЎҚИНГ: «Ёвузлик макони 2»: ҳали тақдим этилмаган Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини томоша қилинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!