Counterpoint: Энг харидоргир ўрта нархли смартфон аниқланди

Counterpoint: Энг харидоргир ўрта нархли смартфон аниқланди

Маркетинг тадқиқотлари компанияси ҳисобланган Counterpoint ўзининг Market Pulse номли лойиҳаси доирасида 2018 йилнинг июнь ойида энг яхши сотилаётган ўрта нархли смартфонларни эълон қилди. Унга кўра, Vivo X21 ҳамда Huawei P20 Lite энг яхши харидоргир мобил алоқа воситалари деб топилган.

Counterpoint компаниясининг кузатувларига кўра, Huawei ўз уйидаги ҳамда Ҳиндистондаги смартфон бозорида ўрта нархли "P20" ва "P20 Lite" туркумидаги смартфонлари билан ўрнини мустаҳкамламоқда. Жаҳон миқёсида бир ойда сотилган жами смартфонларнинг 2.7 фоизи P20, P20 Pro, ҳамда P20 lite улушига тўғри келади.

Улар орасида яхши сотилиш бўйича P20 lite модели етакчилик қилмоқда. P20 lite ҳозирча "энг яхши ўрта нархли мобил телефон" деган номга муносиб. Унинг жаҳон смартфон бозорларидаги ўртача баҳоси 400 АҚШ долларини ташкил қилади.

Мартда тақдим қилинган Huawei P20 Lite корпуси металл ромли, орқа панели шишадан ишланган. Хитойлик ишлаб чиқарувчи бу смартфонни ишлаб чиқаришда iPhone X дизайнидан илҳом олган. Дисплейнинг юқорисида машҳур «ўйиқ» бор, бош камера модуллари тикка жойлашган.

P20 Lite экранининг ўлчами – диагоналига 5,84 дюйм, томонларининг ўзаро нисбати – 19:9 га тенг. Дисплейнинг тавир аниқлиги эса 1080х2280 пикселни ташкил этади. Бармоқ изи сканери корпуснинг орқа панелидан ўрин олган.

Ўқинг: AnTuTu: Нархига муносиб энг яхши смартфонлар рейтинги (арзон ва ўрта нархли)

Смартфон Kirin 659 чипи бошқарувида фаолият кўрсатади. Бу чип ўрта имкониятли. Қўш модулли камера 16 ва 2 мегапикселли иккита объективни ўз ичига олган. Анъанавий тарзда, буларнинг иккинчиси боке эффекти, яъни орқа фонни хиралаштириб суратга тушириш учун қўлланади.

Huawei P20 Lite 400 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Шу билан бирга, бармоқ изи сканери экранидан жой олган Vivo X21 смартфони янада қизиқроқ девайс. Нархи ҳам шунга яраша -- 500 АҚШ долларидан ошади.

Умуман олганда, X21 ҳамда P20 lite ҳар бири ўрта нархли мобил телефонлар бозорида деярли 1.4 фоиз улушга эгалик қилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.