«COVID-19 Challenge 2020» танловига 600 та ариза топширилди

  •   DiMaX
  •  299
  •  23.04.2020 08:26

«COVID-19 Challenge 2020» танловига 600 та ариза топширилди

Коронавирус пандемиясининг таъсирини юмшатишга қаратилган инновацион воситалар ва ечимлар учун «COVID-19 Challenge 2020» онлайн танловида иштирок этиш учун икки ҳафта ичида жами 600та ариза топширилди. Улардан 285 таси рус тилида, 315 таси ўзбек тилида, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ЎҚИНГ: IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

«COVID-19 Challenge 2020» – COVID-19 пандемиясининг таъсирини юмшатишга қаратилган инновацион воситалар ва ечимлар учун онлайн танлов бўлиб, унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан инноваторлар COVID-19 пандемиясидан азият чекканларга ёрдам бериш учун билим, технология, тадбиркорликни бирлаштириб, ҳамкорликда инновацияларни яратишлари мумкин.

Танловнинг ташкилотчилари: БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ИТ-Парк, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва Инновацион Ривожланиш Вазирлиги қошидаги Ёшлар Академияси, Бандлик ва меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, «Рақамли ишонч» жамғармаси, Жаҳон Банки ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси.

Танловга аризалар 7 апрелдан 20 апрелгача қабул қилинди. Аризаларни кўриб чиқиш ва онлайн суҳбат 24 апрель куни ўтказилади. Танланган лойиҳаларни синовдан ўтказиш ва эълон қилиш эса 30 апрель кунига мўлжалланган.

Қизиқадиган шахслар ва компаниялар рўйхатдан ўтиш ва таклиф этилаётган технологик ечим ғоясини онлайн шаклни тўлдириш орқали тақдим этишлари сўралади. Аризалар қабул қилингандан кейин лойиҳалар кўриб чиқилади. Муваффақиятли ғоя ва лойиҳалар муаллиф ва жамоалари онлайн суҳбатга таклиф этиладилар. Камида 5 та танланган лойиҳани синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган технологик ечимларни амалга ошириш учун ҳамкорлар томонидан тақдим этилган 10 минг АҚШ долларигача бўлган молиявий маблағ билан таминланади. Танланган лойиҳалар бошқа платформаларда ҳам кенг намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!

Аризалар қуйидаги йўналишлари бўйича топширилган:

  1. Соғлиқни сақлаш – 123 та;
  2. Ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш – 48 та;
  3. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш – 130 та;
  4. Жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш – 21 та;
  5. Таълим – 136 та;
  6. Хабардорликни ва хулқ-атворни яхшилаш – 32 та;
  7. Ҳордиқ – 35 та;
  8. Қолган барчаси – 75 та.

Батафсил маълумот олиш учун http://covid-19challenge.it-park.uz/ манзили орқали танловнинг веб-сайтига киринг.

ЎҚИНГ: Мобил интернет тезлиги нега пасайди? АКТ вазирлиги изоҳ берди