CS:GO ўйининг навбатдаги янгиланишида Dust II харитаси олиб ташланди

CS:GO ўйининг навбатдаги янгиланишида Dust II харитаси олиб ташланди

Бугун Counter-Strike: Global Offensive ўйини учун муҳим янгиланиш чиқарилди. Маълум бўлишича, энди ўйиндаги Dust II харитаси "фаол хизмат"дан олиб ташланган, яъни энди расмий турнирларда бу харитада ўйналмайди. Унинг ўрнини эса ўйинга яқинда қўшилган Anubis харитаси эгаллаган.

Anubis харитаси
Фото: CS:GO

"Аниқлик учун, Dust2 фақат "Фаол Хизмат" дастуридан олиб ташланди. Уни ҳали ҳам Casual, Deathmatch ва Competitive режимларида ўйнаш мумкин." дейилади CS:GO расмий Twitter саҳифасида.

Янгиланиш қуроллар учун ҳам қуйидаги муҳим ўзгаришларни ўз ичига олади:

  • AWP снайперининг ўқлари 10 тадан 5 тага камайтирилган;
  • М4А1-S қуролининг диапазони эса 0.99 дан 0.94 га туширилган, яъни энди ушбу қурол билан узоқ масофага отилганида зарар камроқ бўлади.

ЎҚИНГ: YouTube'нинг энг кўп обуначига эга "қироли" ўзгарди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.