“Cyber Security Challenge Uzbekistan” танловига рўйхатдан ўтиш эълон қилинди

“Cyber Security Challenge Uzbekistan” танловига рўйхатдан ўтиш эълон қилинди

Ўзбекистонда  ахборот хавфсизлиги соҳасида биринчи маротаба ўтказилиши режалаштирилаётган, ютуқ жамғармаси 30 миллион сўмдан иборат бўлган “Cyber Security Challenge Uzbekistan” танловида  иштирок этиш учун www.cyber.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш эълон қилинди.
Танлов Ўзбекистон “Камолот”  ЁИҲ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ёшлар ташаббуслари маркази, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, “Cyber Security Challenge Uzbekistan” танлови Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги илк очиқ мусобақа ҳисобланади. Ушбу танлов нафақат мусобақа, балки ахборот хавфсизлиги миллий иқтисодиёти учун ноёб майдон ҳисобланиб, унда иқтидорли ёшлар энг юксак унвон учун курашсалар, муваффақиятли амалиётчилар эса ўз тажриба ва билими билан ўртоқлашадилар.
“Cyber Security Challenge Uzbekistan” танлов дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
– Иштирокчиларни рўйхатга олиш
– Онлайн-тест
– Туркум маҳорат-мактаблари
– Саралаш мусобақаси – Кибер квест
– Сайёр мактаб
– Туркум маҳорат-мактаблари
– Финал
– Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ва After-party.
Танлов дастурининг йўналишлари, муҳокама этиладиган мавзулар ва заифликни излаш жамиятимизда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги энг долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Маҳорат-мактаблари ва тренингни олиб борувчилар: Ахборот хавфсизлиги саноатининг халқаро етакчи компаниялари, вазирликлар ва идоралар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ҳамда IT соҳаси вакиллари, Тошкент Инха университети ва Тошкент ахборот технологиялари университетидан таклиф этилган маърузачилар.
Мазкур танловда ахборот технологиялари хавфсизлигига оид амалий йўналишлар: сценография, криптография, веб-заифлик, операцион тизим заифлиги, дастурий таъминот заифлиги йўналишлари бўйича барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!