Даҳшатли қотиллик видеосини тармоқларга тарқатган йигит қамалди

  •   DiMaX
  •  810
  •  08.06.2021 08:17

Даҳшатли қотиллик видеосини тармоқларга тарқатган йигит қамалди

Жорий йилнинг 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда Ургут туманида кўлидаги мих орқали бир кишини ўлдираётган фуқаро тасвири акс этган видеолавҳа тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди. Уни тарқатган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Шов-шувларга сабаб бўлган ушбу видео юзасидан ИИБ ходимлари текширув ишларини олиб боришди. Ваҳшийлик акс этган ушбу видеолавҳани ургутлик Ш.С. тарқатгани маълум бўлди.

Бу ҳам етмагандек, фуқаро Ш.С. билан бу каби зўравонлик ва шафқатсизлик акс этган лавҳаларни тарқатмаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш учун борган ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

Фуқаро Ш.С.га тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан Ш.С.га нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланиши мумкинми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!