Дактилоскопли Super AMOLED экран, 6000 мА/соатлик батарея ва 64 МП квадрокамерали Galaxy M31s сурати, чиқиш санаси ва нархи!

  •   DiMaX
  •  3829
  •  18.07.2020 11:45

Дактилоскопли Super AMOLED экран, 6000 мА/соатлик батарея ва 64 МП квадрокамерали Galaxy M31s сурати, чиқиш санаси ва нархи!

Samsung компанияси 5 августдаги йирик премьерасида Galaxy Note 20 туркумидаги смартфонларини ҳамда Galaxy Tab S7 планшетини кўрсатади. Лекин қиммат флагманларга қизиқмайдиган фойдаланувчилар учун унинг эртаси – 6 август санаси қизиқроқ.

ЎҚИНГ: Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Инсайдерларнинг мълум қилишларича, айни шу куни потенциал хит – Galaxy M31s смартфони сотувга чиқади. Шу билан бирга, мазкур моделнинг орқа панели акс эттирилган рендер суратни ҳам тақдим этишган.

Шундай қилиб, Galaxy M31s бош камераси тўртбурчак блок ичида «L» шаклида жойлашган тўртта сенсор ҳамда фоточақноқни ўз ичига олади. Ундаги асосий датчикнинг аниқлиги 64 мегапикселни ташкил этади, қолганлари эса – 8 (ўта кенг бурчакли объективга эга модул), 5 (саҳна чуқурлигини таҳлил қилиш учун) ва 5 (макрокамера) мегапикселлик датчиклардир. Смарфоннинг якка модулли олд камераси эса экрандаги тирқишга жойланади.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Galaxy M31s орқа панелида бармоқ изи сканери йўқлиги ҳамда смартфонда Super AMOLED дисплей қўлланаётганидан келиб чиқадиган бўлсак, унинг дактилоскопи экранга интеграция қилинади. Шунингдек, Samsung уни ўзининг Exynos 9611 платформаси ҳамда 6/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлайди.

Арзон смартфонлар туркумидаги Galaxy M21, Galaxy M30s ҳамда Galaxy M31 моделлари каби, Galaxy M31s ҳам нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланади. Янги смартфон Android 10 операцион тизими устига қурилган OneUI 2.1 интерфейси билан ишлайди.

Манбага кўра, Galaxy M31s смартфонининг Ҳиндистондаги савдоси 6 августга белгиланган. Демак, Samsung уни жорий ойнинг охирида расман намойиш этиши керак. Юқоридаги маълумотларни берган инсайдерга ишонадиган бўлсак, бу гаджет учун 265 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланади.

ЎҚИНГ: Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!