Дастлабки харидорлар iPhone X'да олган суратларини эълон қилишмоқда

Дастлабки харидорлар iPhone X'да олган суратларини эълон қилишмоқда

Apple iPhone X бош камераси 2 та 12 мегапикселли сенсорлардан иборат. Унга 7 мегапикселли олд камера ўрнатилган. 

Бош сенсор f/1.8 диафрагмали ёруғлик линзасига эга бўлган. Телефото учун эса f/2.4 апертурали линза танланган. Бу эса ёруғлик паст шароитда ёрқин сурат олиш учун хизмат қилади.

Бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган.

Тасвирни қайта ишлаш жараёнида Apple тезкор автофокус, HDR-фотолар, ранг-тусга тўйинган пикселларни ваъда қилмоқда.

Apple'нинг "Портрет" режимига хос орқа ва ён фонни ғира-шира қилиб суратга олиш имкони билан 2016 йилда танишганмиз. iPhone X эса "Portrait Lightning" режими билан ўзига хос.

Бош камерада олинган суратларга баҳо беринг:

Камера масаласида Apple iPhone 8 Plus ҳам худди шундай жиҳатларга эга бўлган. Бироқ, iPhone X камераси мушкул вазиятларда ҳам бир оз ёрқин суратлар олишга уста.

Энди суратга тушганда камералар объектларнинг ўлчамли харитасини тузади. Буни "сунъий идрок" тизими амалга оширади. Бунда камера юздаги аъзоларни яқиндан танийди ва суратда ҳам уларга зарур ёруғликни беради.

Айниқса, 4 тусли LED фоточақноғи сурат сифатли чиқиши учун жонбозлик кўрсатади.

"X" моделининг олд камераси ҳам портрет режимида суратга олишга мўлжалланган илк iPhone.

Эслатиб ўтамиз, iPhone брендининг 10 йиллиги муносабати билан тақдим қилинган iPhone X'нинг 5.8 дюймли дисплейи смартфоннинг олд панелини эгаллаб олган. "Super Retina" Oled дисплейнинг силлиқ қайрилма ёнлари тўғи бориб пўлатдан тайёрланган синчга жойлашгани боис, корпус ўзидан сув ўтказмайди.

ЎқингiPhone X: “инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!