Дастурчилар учун зарур китоблар тўплами (иккинчи қисм)

  •   Saroy
  •  4074
  •  19.05.2018 17:38

Дастурчилар учун зарур китоблар тўплами (иккинчи қисм)

Улар  жуда кўплаб мавзуларни қамраб олган ва у ёки бу технологиялрни ўрганишни бошлаганингизда энг керакли қўлланма бўла олади.

Совершенный код

Агар сиз муваффақиятли дастурчи бўлишни режалаштирган бўлсангиз, унда бу китобни албатта, ўқиб  чиқишингиз керак бўлади. Қандай муҳитда ишлашни режалаштираяпсиз ёки тайёргарлик даражангиз қандай, муҳим эмас. Сиз янги дастурчимисиз ёки раҳбармисиз, агар код яратиш жараёнига алоқангиз бўлса барча маслаҳатлар шу китобда. 

ЎҚИНГ: Веб-сайтлар хавфсизлик системасининг кучсиз томонлари ҳақида 30 ҳаётий мисол!

Язык программирования Си 

«Язык программирования Си» ( K&R номи билан ҳам танилган). Бу китоб Брайан Керниган ва Деннис Ритчиники, дарвоқе, Деннис Ритчиник Си тилининг муаллифларидан бири саналади. Китоб Си’нинг яратилиши ва оммалашишига асос бўлди. У ҳамон тил бўйича “классик” ўқув қўлланмаси сифатида кенг фойдаланилади. У узоқ вақт тил стандарти бўйича ягона қўлланма бўлган.

The Pragmatic Programmer: From Journeyman to Master

Дастурчилик адабиётининг яна бир вакили, сифатли код яратиш ва шартларининг асосий тамойиллари батафсил баён қилинган уч юз бетли китоб. Китоб тили жуда содда ва қулай, шу боис  уни ўзлаштириш кўп вақт талаб қилмайди.

Путь программиста

Амалда, ҳар бир дастурчи яратувчанликка бўлган муҳаббати, ижодидан қаноатланиш туйғулари кучли бўлганлиги туфайли ушбу касбни танлаган. Аммо, бу ишнинг тескари томони ҳам бор: юқори рақобат, мижозлар, ҳамкасблар ва раҳбарият билан мураккаб муносабатлар, молиявий беқарорлик каби. Муаллиф Джон Сонмез  китобда айнан, дастурчиликнинг қоронғу томонлари ва ушбу ташвишлар орасида қандай ишлаб кетиш ҳақида ҳикоя қилади.

ЎҚИНГ: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади

Структура и Интерпретация Компьютерных Программ 

Бу китобда код яратиш умумий тамойиллар даражасида кўриб чиқилади, яъни алгоритмларини баён қилади, дастурлаш муҳити ва машинанинг ўзаро ҳаракатини тушунтиради ва натижада келгуси кодни оптималлаштириш усуллари таклиф этилади. Мавзуларнинг умумийлигига қарамай, китоб тажрибали дастурчилар учун ҳам, ёш дастурчилар учун ҳам муҳим ўқув қўлланмаси ҳисобланади.

Алгоритмы. Построение и анализ 

лгоритмлар ҳақида яна бир жиддий китоб, 1990 йилда Массачут технологиялар институтида нашр этилган бўлиб, муаллифлари шу ерлик ўқитувчилардан ташкил топган. Оддий ва тушунарли тилда ёзилганига қарамай, китобнинг катталиги ва материалларни тақдим этиш услублари туфайли китобдан маълумотнома сифатида фойдаланса бўлади, чунки унда керакли маълумотлар кетма-кетликда берилган.

Искусство программирования 

Тастурлаш санъати — Дональд Кнутнинг йирик китоби. Китоб 4 та жилддан иборат бўлиб, ҳар бири кодларнинг маълум бир турини ўз ичига қамраб олган. Бу китоб ҳали ҳам Олий Ўқув юртларида дарслик сифатида фойдаланилади. Материал мураккаб форматда тақдим этилади, лекин кўзлаган мақсади ҳам ўсига хос, яъни мавжуд алгоритмлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиш.

Карьера программиста. Как устроиться на работу в Google, Microsoft или другую ведущую IT-компанию

Китобнинг русча номига эътибор берманг – оригиналда у «Cracking the Coding Interview: 189 Programming Interview Questions and Solution», деб номланади. Унда гап йирик IT компанияларда ишга кираётганингизда суҳбат чоғида энг кўп бериладиган 189 та савол ҳақида боради. Ушбу саволларнинг жавоблари ҳам берилган. Нафақат машқ йўли билан миянгизни пишитишга,  балки Amazon, Apple, Facebook, Google ва Microsoft’ лар ҳақида фикрлашга ҳам эга бўлишга ёрдам беради.

Жемчужины программирования

Дастурлашга қадам қўяётган одамлар учун жуда зарур қўлланма. Бу ерда муаллиф тушинарли тилда сифатли кодларни ёзишнинг асосий босқичлари ҳақида баён қилади: ғоядан сўнгги тестлашгача.

Release it! Проектирование и дизайн ПО для тех, кому не все равно

Кодлар тузилишининг жиддий ва фундаменталь тамойилларидан, бевосита дастурий таъминотнинг амалий қисмига ўтамиз, айнан юзабилити, самарадорлик, кенг миқёслилик, маъмурийлик ва бу ёғи рўйхат бўйича давом этади. Китобда сизни муаалифнинг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар қарши олади.  Шунингдек, умумий манзара ва код яратиш бўйича аниқ маслаҳатлар ҳам оласиз

ЎҚИНГ: 2D GAME KIT орқали ўз ўйинларингизни яратинг, дастурлашни билиш шарт эмас!

Кодеры за работой. Размышления о ремесле программиста

Китобда  15 киши жонли форматда касбига бўлган муносабатлари, дастурлаштиришнинг истиқболлари тўғрисида сўзлаб беради ва амалий маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Мифический человеко-месяц

Бу китоб 1975 йил АҚШда нашрдан чиққан бўлиб, унда дастурий таъминотни яратиш босқичлари, бу борада маслаҳатлар ва муаммолари ёзилган бўлиб, ҳозир ҳам долзарб ҳисобланади. Тўғри бу китоб тажрибали дастурчиларни унчалик қизиқтирмаслиги мумкин, лекин талабалар ўқиса айни муддао бўларди.

Не заставляйте меня думать

Китоб веб-индустрия ходимлари учун ҳақиқий қўлланма. Стив Кругнинг ушбу китоби  янги ишга келганган учун ҳам, ветеранлар ва раҳбарлар учун ҳам ишнинг самарадорлигини ва қулайлигини  ошириш бўйича керак.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!