Дастурлашни мобиль қурилмаларда ўргатувчи 9 илова + бонус!

  •   DiMaX
  •  6842
  •  03.04.2017 18:13

Дастурлашни мобиль қурилмаларда ўргатувчи 9 илова + бонус!

Сайтимиз мухлислари ҳамда кўпчилик ёшларнинг қизиқишини инобатга олиб, улар учун дастурлашни ўргатувчи мобиль иловалар рўйхатини келтирамиз. Ҳа, шулар ёрдамида дастурлашни ўз смартфонингизда ҳам ўрганишингиз мумкин!

Swifty

Swift дастурлаш тилини ўрганиш учун Apple компаниясининг ўзи томонидан ишлаб чиқилган iOS-илова.

Swift Playgrounds

Бу – Swift дастурлаш тили билан танишишнинг энг содда усулидир. Swift Playgrounds билан ўз планшетингизда – мавжуд қолиплардан фойдаланган ҳолда, ёки ўзингиз қолип ўйлаб топиб, ўз иловангизни яратишингиз мумкин.

Codecademy Hour of Code

Codecademy таълим портали iPhone учун ўзининг илк иловасини ишлаб чиқди, унинг ёрдамида дастурлаш асосларини бир соат ичидаёқ ўзлаштиришингиз мумкин! Ундаги кичкина топшириқларни бажариш жудаям кам вақт талаб этади.

Tynker

Бу – болалар учун оммабоп ўргатувчи платформалардан бири. Ундан 8000 дан ошиқ мактабда фойдаланишади. Tynker 6 миллиондан ошиқ болаларга дастурлашни бошлашга ёрдам берган. Унинг iOS-иловаси ҳам мавжуд.

Khan Academy

Машҳур таълим ресурси – Khan Academy ҳам Android ва iOS учун иловаларини тақдим этган. Улар мазкур платформа курсларида ўз мобиль қурилмангиз орқали қатнашиш имконини беради.

Javvy

Java дастурлаш тилини ўргатувчи интерфаол ўқув қўлланмаси. Унинг ёрдамида мазкур тил асосларини ўрганиб олиш мумкин. Таълим курси 150 дан ошиқ дарсни ўз ичига олади. Уни Google Play ёки iTunes дўконидан олишингиз мумкин.

SoloLearn

SoloLearn – дастурлашни фойдаланувчига махсус ўйинлар ёрдамида ўргатувчи мобиль иловалар тўпламидир. SoloLearn бепул иловасини iOS ва Android платформалари учун юклаб олинг.

Coursera: Online courses

Дунёнинг етакчи университетларининг бепул курслари – Coursera энди Android ҳамда iOS иловалари тарзида ҳам чиқарилган.

EdX – Online Courses

Жаҳондаги энг яхши университетларнинг онлайн-курсларини таклиф этувчи яна бир очиқ таълим майдончаси. Android ёки iOS тизимидаги қурилмалар учун иловани юклаб олинг.

Шунингдек, қуйидаги икки ресурс ҳам дастурлашни қизиқарли тарзда ўргатишга мўлжалланган:

CodeWars

Бу сервисда сиз дастурлаш бўйича бошқа иштирокчилар билан ўзаро мусобақага кириша оласиз. Фойдаланувчиларга код ёзиш учун турли тиллар ҳамда бажариш учун топшириқлар тақдим этилади.

CodeCombat

Дастурлашга ўргатувчи энг оммабоп ўйинлардан бири. Бу иловадан кўпинча таълим муассасаларида дастурлашни ўргатиш учун фойдаланишади. Барча ёшлардаги кишилар учун курслари мавжуд.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.