Дастурлашни ўрганувчилар учун онлайн ресурслар тўплами

  •   Saroy
  •  1316
  •  18.05.2018 15:28

Дастурлашни ўрганувчилар учун онлайн ресурслар тўплами

 

Сиз дастурлашни ўрганишга киришдингиз. Swift ҳақида эшитганмисиз, Node.js  ҳақидачи, Ruby нима? Булар ҳақида ҳеч нарса билмайсиз, лекин жуда муҳим атамалар эканига ақлингиз етяпти, шундайми?

Ушбу таклифларимиз сизга дастурлашни ўрганиш учун асқотадиган онлайн ресурслардир. Улар турли тиллардан дастурлаш асосларини ўргатади.  

 

Жиддий киришсангиз ҳадемай Python  ҳақида гаплашадиган бўласиз.

Унда бошладик:

Sololearn

Ўтилган курсни баҳолашнинг рейтинг тизими, бу албатта сизни янги муваффақиятларга рағбатлантиради.  Мазкур  курсда сиз Python, C#, Java, Ruby, Swift ва бошқа бир қатор тилларда дастурларни ўрганасиз.

ЎҚИНГ: ЁЗГИ ТАЪТИЛДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИНГ: ЗАМОНАВИЙ ВА ДАРОМАДЛИ КАСБНИ ЎРГАНИНГ

The Odin Project

Мазкур ресурс сизга замонавий веб-технологияларни ўзлаштириб олишга ёрдам беради, сўнгра мукаммал ва сифатли лойиҳаларни ярата оласиз. Ўқув курсига қуйидаги тиллар киради: Ruby (+ фреймворк Ruby on Rails), JavaScript ва HTML/CSS. Шунингдек, видо серияси ҳам бор,кейин албатта ишга қабул қилинасиз.

Codecademy

Бу сизга Python, JS, PHP, Ruby, HTML ва CSS, Java ва SQL каби тилларда дастурлашнинг бепул курсларини таклиф этади. Шунга ўхшаш ресурсарлар  орасида аудиторияси катта ва энг оммавий саналади, Бунга сабаб, у ҳар хил курслардан иборат эканидир. Масалан, видеомаъруза форматларида.

Code School

Code School  скринкастларни ўрганиш ва  Ruby, JavaScript, iOS-ишланмалар, HTML/CSS ҳақида ҳикоя қиладиган видеодарслар учун фойдаланилади. Контентларнинг катта қисми анчайин тажрибали дастурчилар учун мўлжалланганига қарамай, бошлавчалар учун  дастурлаш асослари ҳақида бепул курслар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: IUT болалар учун ёзги ўқув лагерини ташкил қилмоқда

Coursera

Фойдаланувчиларга  таниқли университетлардан тўлиқ бепул онлайн курсларни таклиф этади. Курслар видеога ёзилган маърузалардан иборат бўлиб, улардан кейиинчалик ҳам фойдалансангиз бўлади. Устунлик тарафлари бисёр: Турли мавзудаги маърузани топа оласиз ва истаган вақтда ўргана оласиз.

Bento

Бу ресурс StackOverflow дастуурчилари томонидан яратилган ва тармоқ орқали  энг яхши йўриқномаларни беради, масалан, видео, интерактив машғулотлар ва ўқиш учун материаллар. Bento текин ва материалларни мантиқан кетма-кетликда узатади.

Treehouse

Интерактив платформа, HTML, CSS, Java, PHP (WordPress), Objective-C, JavaScript ва Ruby тилларида ёзилган сайтларни ва веб-иловаларни ўргатади. Материалларни намойиш этади ва тушунтиради,тестлари эса ўрганларингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

CareerFoundry

Мазкур курс соҳа экспертлари томонидан ёзилган фронтенд- ва бекэнд-ишланмалар ҳақидаги материалларни ўзида жамлаган. Талабалар ҳар куни машғулот ўтиши мумкин. 

Udacity

Udacity  Стенфорд университетининг Computer фанлари курси ҳисобланади. Ўқитиш видеодарслар шаклида ўтилади ва тестлари ҳам бор, яна уйга вазифа ҳам оласиз.

HTML5Rocks

Буни Google яратган. Турли муаммоларни ечишда ёрдам берадиган текин дарслар тўплами. Видеода кўп ҳолларда, диаграммалар ва йўриқномалар, фойдали маслаҳатлар ҳам бор.

The Code Player

Мазкур ресурс ўзига хос вазифаларни ҳал этиш жараёнини намойиш қиладиган  бепул видеолар коллекцияси ҳисобланади. Ушбу ресурснинг муҳимлиги шундаки, фойдаланувчилар код ёзиш жараёнини кузатиб тура олади, улгурмаса кузатиш тезлигини ўзгартириш мумкин.

ЎҚИНГ: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Дастурлаш соати” акциясини  ўтказади

Khan Academy

Кодлар ёрдамида ижод қилишни ўрганмоқчи бўлган одамлар учун жуда мос келади. Ушбу бепул платформада экспертлар томонидан  турли-туман мавзуда яратилган дарслар намойиш қилинади.

Code Avengers

Бу курс яхши-ю, лекин  видео йўриқномаси йўқлиги ёмон.  JavaScript, HTML ва CSS тилларини ўргатади. Мазкур сайт ёш дастурчилар учун яхши майдонга айланган.

Programmr

Бу ҳақиқатан ҳам видео дарсларсиз дастурлаш тилини ўрганиш ва бирор-бир ПО’ ни юклаб оладиган браузер  муҳитидир. Умуман, олган билимни синаб кўриш учун жуда яхши жой. Ресурсда шунингдек турли мусобақалар ҳам уюштирилади.

TryRuby

Ушбу платформа олдингисига жуда ўхшаш,  фақат Ruby маъруза тилида. Сайтнинг дизайни ёқимли, ўқиш жараёнини эса ҳамма тушинади.

HacketyHack

Бу ресурс ҳам Ruby тилини ўрганишга мўлжалланган. Сайтда саволлар бериш, яратилган материаллар билан ўртоқлашиш мумкин. 

Hexlet

Дастурлашнинг турли соҳалари бўйича рус тилидаги ресурс. Ўқитиш дастури видеомаъруза, тестлар ва уй вазифаларидан иборат. Бошлавчи дастурчилар учун айни муддао. 

ЎҚИНГ: Веб-дастурчилар билан веб-дизайнерларнинг фарқи нимада?

Codebra

Бу сайт веб-дастурлар бўйича энг кўп уқитиш курсларига эга.  HTML+CSS+JS стандарт тўпламидан ташқари, PHP, Python, jQuery ва Bootstrap бўйича ҳам дасрлар ўтиш мумкин.

freeCodeCamp

Веб-дастурлаштиришни ўқитадиган энг йирик  хорижий ресурслардан бири ҳисобланади. Ўқитиш бепул, курс дастури эса материалга бой.

Lynda

Linkedin дан ўрганган билимингизни синайдиган майдон, афсуски, пуллик бўлиб, 5 мингдан зиёд турли курсларга эга. Аммо 10 кунлик бепул уриниб кўриш даври бор.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!