Давлат инспекцияси Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганмоқда, лекин бу ҳали бошланиши...

  •   DiMaX
  •  1198
  •  15.10.2019 08:47

Давлат инспекцияси Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганмоқда, лекин бу ҳали бошланиши...

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси «Unitel» МЧЖ (Beeline)да текширув тадбирларини амалга оширмоқда. Бу тўғрида Давлат инспекциясидаги манбага асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: “Beeline” ўзини мулоқотдан чекламайдиганлар учун ажойиб янгилик ҳақида хабар беради.

Мазкур текширув фуқароларнинг мобил алоқа хизматларининг қониқарсиз тақдим этилиши бўйича шикоятлари асосида ўтказилмоқда, дейилади хабарда. Билдирилишича, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш жамият ривожида муҳим аҳамиятга эгадир. 

Тақдим этилаётган хизматлар сифатини ўрганиш қатор мезонларга асосланади. Улар орасида: хизматнинг мавжудлиги – бу оператор томонидан истеъмолчига унинг илтимосига биноан тармоқ хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш; хизматнинг яхлитлиги ва узлуксизлиги – телекоммуникация хизматининг сифати ҳамда унинг якунланишини таъминлашдан иборат.

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Телекоммуникация хизматлари сифати масалалари бўйича мурожаат қилишни истаган фуқаролар Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 1144 ишонч телефонидан фойдаланишлари мумкин.

Қайд этилишича, келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, бошқа алоқа операторлари ва провайдерларни текшириш тадбирлари ҳам ташкил этилади.

Маълумот учун: «Unitel» компанияси 1996 йилда асос топган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йилнинг 25 сентябрь куни бошланган. 2006 йилнинг 12 сентябрь кунидан «Unitel» МЧЖ «Beeline» савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?