Давлат тест маркази ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналлардаги фириблардан огоҳлантирди

  •   DiMaX
  •  266
  •  02.03.2021 11:57

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналлардаги фириблардан огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда турли ўқув марказлари томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест синовлари ўтказилиши, тест топшириқлари 100% ДТМ экспертлари томонидан тузилганлиги ва кириш имтиҳонларида тушиши мумкинлиги ҳамда хизмат нархи 55 000 сўмни ташкил этиши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Давлат тест маркази бу каби хабарларни рад этди.

ЎҚИНГ: ДТМ тест натижасини онлайн кўриш янада осонлашди!

«Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган бундай хабарлар бутунлай нотўғри эканлигини маълум қиламиз», – дейилади ДТМ хабарида.

Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган диагностик тест синовлари Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳар пайшанба куни 2 сменада ташкил этилади ва хизмат нархи 15 000 сўмни ташкил этади.

Диагностик тест синовлари учун рўйхатга олиш Давлат тест марказининг интерактив хизматлар портали (my.dtm.uz сайти) орқали амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Instagram ва Тelegram’даги тадбиркорлар ДСҚда рўйхатдан ўтишлари шарт!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!