Давлат хизматлари агентлиги инновациялари – «Tashkent Law Spring»да!

  •   DiMaX
  •  747
  •  26.04.2019 10:56

Давлат хизматлари агентлиги инновациялари – «Tashkent Law Spring»да!

Тошкентда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор «Tashkent Law Spring» форуми ўз фаолиятини бошлади. Давлат хизматлари агентлиги вакиллари ҳам унда иштирок этди, деб ёзади Агентлик.

ЎҚИНГ: Давлат хизматлари агентлиги очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди

«Tashkent Law Spring» форуми ўз ичига 40 га яқин мамлакатдан мингдан ортиқ ҳуқуқшунослик соҳасидаги энг яхши мутахассисларни жамлади. Давлат хизматлари агентлигидан мазкур форумда директор Халилилло Турахужаев ва бир қатор масъул ходимлар иштирок этди, дейилади хабарда.

Форумда Давлат хизматлари марказлари пайдо бўлишлари билан давлат хизматлари соҳаси трансформацияси, мобил давлат хизматлари, соҳани модернизация қилиш учун жорий этиладиган юқори технологик ечимлар, шунингдек, Агентлик томонидан ташаббус қилинган – ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш ва ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларни аниқлаб, тегишли ҳужжатларни бериш каби 2 йирик ижтимоий акция ҳақида презентация намойиш этилди.

Таъкидланганидек, жорий йил охиригача давлат хизматлари кўрсатишнинг янги формати – Call-service’ни жорий этиш режалаштирилган. Бу эса зарур бўлган маълумотларни битта қўнғироқ орқали олиш (масалан, СТИР рақамини аниқлаш) имконини яратади. Тайёр ҳужжат сақланаётган репозиторийга ҳаволани қўнғироқ амалга оширилган телефон рақамига SMS-хабар қилиб юборилади.

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Бундан ташқари, яқин истиқболда ДХМларга онлайн тарзда навбат олиш имконини яратиш назарда тутилган.

Интернет яратилгандан буён энг муҳим технологик янгилик этиб, шунингдек, маълумотларни очиқлигини ва ҳимояланганлиги таъминловчи тизим блокчейн технологиясининг пайдо бўлиши ҳисобланади. Давлат хизматлари агентлиги ушбу тенденциялардан ортда қолаётгани йўқ.

Шундай қилиб, Агентлик блокчейн технологиясини ФҲДЁ органлари тизимига жорий қилиш ташаббус билан чиққан. Бу эса, ФҲДЁ органларининг ишончли, марказлаштирилмаган, ҳимояланган ва шаффоф маълумотлар базасини яратиш ва коррупция ҳолатларини йўқ қилиш имконини яратади.

Шубҳасиз, «Tashkent Law Spring» дунёдаги амалиётлар ва илғор тажрибасига асосланган ҳолда милий ҳуқуқ тизимини ривожлантириш учун янги ёндашувлар ва замонавий механизмларни ишлаб чиқишга ёрдам берадиган бахс ва мунозаралар учун ажойиб платформага айланади.

Форум 2019 йил 27 апрелга қадар давом этади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Нафақахўрлар учун янги электрон хизмат жорий қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.