Давлат хизматлари агентлиги очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди

Давлат хизматлари агентлиги очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Буюк Британия тажрибаси асосида, аниқроғи, Британиянинг «Companies House UК»га ўхшаш, аммо маҳаллий шароитларга мослаштирилган махсус платформа ишга туширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ўзининг телеграм-канали орқали маълум қилди.

Унинг ёрдамида тадбиркорлик субъектлари (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) ҳақида асосий маълумотларни очиқ, онлайн равишда олиш имкониятини яратиш кўзда тутилган. Мазкур сервиснинг асосий вазифаларидан бири — фуқароларга келажакдаги ҳамкорлари билан алоқаларни ўрнатишда фирибгарликларни олдини олишдан иборат.

Потенциал бизнес шерик ҳақида иккита портал орқали онлайн маълумот олиш мумкин:

fo.birdarcha.uz;

мy.gov.uz.

Агентликнинг қайд этишича, аввалги маълумотлар базасида маълумотларни шаффоф тарзда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаган, бу эса инвесторларнинг юридик шахс туғрисида тўлиқ маълумот олиш имкониятини чеклаган эди.

Эндиликда мазкур тизим рўйхатдан ўтган санадан тортиб, бошқарувчи тўғрисида маълумот, агар юридик шахслар ҳақида гапирадиган бўлсак, муассислар ва уларнинг устав жамғармасидаги улушига тегишли мавжуд маълумотларни автоматик тарзда тақдим этади.

Сиздан фақатгина тегишли тадбиркорлик субъектини СТИР-рақамини киритиш талаб этилади, холос.

ЎҚИНГ:  Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!