Давлат хизматлари агентлигида технологик ечимлар соҳасида энг илғор ҳисобланадиган ташкилот вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Давлат хизматлари агентлигида технологик ечимлар соҳасида энг илғор ҳисобланадиган  ташкилот вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Давлат хизматлари агентлигида технологик ечимлар соҳасида энг илғор ҳисобланадиган Qmatic ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик нашримизга маълум қилди. 

Компаниянинг катта вице-президенти бўлмиш Оскар Файерсон бошчилигидаги делегация Давлат хизматлари Агентлиги фаолияти билан танишиб, Марказларда хизмат олувчиларни босиб ўтадиган босқичларни бошқариш жараёнини автоматлаштириш учун ўз ечимларини тақдим этган.

Давлат хизматлари агентлиги хизматлар кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш ва соддалаштириш учун доимий равишда ишлар олиб бормоқда. Автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш, аҳоли хизмат кўрсатиш жараёнларини ўз электрон навбатини онлайн тарзда ёки Марказдаги махсус терминаллардан фойдаланган ҳолда олишдан тортиб, то тайёр ҳужжатни қўлга олгунга қадар ҳар томонлама аниқ ташкил этиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, давлат хизматларини олиш жараёнининг қулайлиги, тезкорлиги, самарадорлиги ва фуқароларимиз розилигини олишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, махсус платформа ташкил этиш назарда тутилган. Унинг ёрдамида аҳолимиз хизмат кўрсатган ходим ҳақида ўз фикрини, шунингдек, таклиф ва тавсияларини билдириши мумкин бўлади. Бу эса Агентлик ва фуқаролар ўртасида ўзаро алоқани ўрнатишга замин яратади. Улар хизмат кўрсатиш сифатини ошириш жараёнига ўз ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.

ЎҚИНГ: Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!