Давлат хизматлари марказлари энди онлайн навбатга туришингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  1342
  •  25.10.2019 09:40

Давлат хизматлари марказлари энди онлайн навбатга туришингиз мумкин!

Адлия вазирлигига қарашли Давлат хизматлари агентлиги мазкур соҳани такомиллаштириш ва Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича доимий иш олиб боради. Мижозларга қулай бўлиши учун, онлайн режимда электрон навбат олиш имконияти яратилди, дейилади Агентлик сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: ДХА электрон маълумотлар порталини ишга туширди

Айтилишича, ушбу тизим ДХМ электрон навбат платформаси билан интеграция қилинган.

Айни пайтда масофадан туриб навбат чиптасини мамлакатимиздаги электрон навбат ускуналари ўрнатилган 110 та Давлат хизматлари марказларида олишингиз мумкин. 2019 йил охирига қадар ушбу қулайликни барча ДХМларда жорий этиш режалаштирилган.

Тасаввур қилинг! Навбатингизни Давлат хизматлари марказига келаётган пайтингизни ўзида мобил телефонингиз орқали олишингиз мумкин. Бу эса вақтингизни сезиларли даражада тежашга имкон беради!

Бунинг учун фақатгина www.davxizmat.uz сайтига киришингиз кифоя. Тизим автоматик тарзда энг яқин жойлашган ДХМни таклиф этади.

Қуйида электрон навбатни босқичма-босқич олиш қўлланмаси берилган:

Шунингдек, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб «Олдиндан навбатга ёзилиш» функциясини ишга тушириш режалаштирилган. Яъни, ДХМга ташрифингизни ўзингиз учун қулай вақт ва кунни танлаб режалаштиришингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Нега Ўзбекистонда электрон ҳукумат тўлиқ ишга туширилмаяпти?