Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун лўнда қўлланма

  •   DiMaX
  •  1877
  •  29.03.2021 17:14

Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун лўнда қўлланма

Аҳолига ҳар томонлама қулай ва енгил бўлиши учун Электрон ҳукумат тизимида my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини ишга туширилган. Xabar.uz нашри эса ундан фойдаланишни бошлаш учун қўлланма бўла олувчи мақола эълон қилди.

ЎҚИНГ: Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда! (+видео)

Ягона портал фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад – аҳолига давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларининг сифатли ва узлуксиз кўрсатилишини таъминлашдир. Шу билан бирга давлат органлари фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйишнинг қўшимча механизмларини яратиш орқали масъулият ва ижро интизомини ҳам кучайтиришдир.

Энди фуқаролар идоралар, корхона ва ташкилотлараро сарсон бўлмай, уй ёки ишхонасидан туриб ҳам электрон давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Хўш, бу қандай амалга оширилади?

Аввало, my.gov.uz порталига кириб, ягона идентификация тизимига ўтилади.

Порталда рўйхатдан ўтганлар эса тақдим этилган шахсий логин ва пароли орқали Ягона порталда авторизациядан ўтишлари мумкин.

Илк фойдаланувчилар «Рўйхатдан ўтиш» бандини танлаб, ҳавола этилган сўровномани тўлдиришади.

Дастлаб жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР – бу фуқаролик паспортининг қуйи қисмидаги 14 рақам) киритилади.

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Сўнгра паспорт серияси ва рақами, электрон почта манзили, телефон рақами ёзилиб, кодли «СМС олиш» тугмаси босилади.

Телефон рақамга СМС орқали келган код тегишли майдончага ёзилиб, «Кейинги» жараёнга ўтилади.

Навбатдаги босқичда Id.egov.uz тизими учун логин ва парол киритилади ҳамда «Рўйхатдан ўтиш» танланади.

Шундан сўнг Id.egov.uz тизимида рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги хабарнома келади ва у жараён якунланганини англатади.

Энди мурожаатчи my.gov.uz портали орқали шахсий кабинетига кириб, керакли давлат хизматларидан бемалол фойдаланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!