«Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2331
  •  12.08.2020 14:45

«Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

Huawei компанияси мартнинг сўнгида ўзининг Huawei P40 туркумидаги камерофонларини тақдим этган эди. Улар орасидан Huawei P40 Pro флагмани ўшанда DxOMark лабораториясининг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган ва ҳозиргача ўрнини ҳеч кимга бермай келаётган эди.

ЎҚИНГ: DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Ва ниҳоят, зўрдан зўр чиқди – 11 август куни, Xiaomi ўзининг Mi 10 Ultra суперфлагмани намойишини ўтказаётган бир пайтда DxOMark унинг камера тести натижаларини эълон қилди. Ҳа, тўғри пайқадингиз – бу лаборатория текширувларида у максимал балл олиб, Huawei P40 Pro флагманини иккинчи ўринга тушириб қўйди! Начора, «Давринг келди – сур, бегим; давринг ўтди – тур, бегим!» дейишган экан қадимгилар...

Хитойлик техногигантнинг энг илғор камерофони DxOMark текширувида 128 балл олган бўлса, «Хитойча Apple»нинг суперфлагмани 130 баллик рекордни қайд этди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

Xiaomi Mi 10 Ultra бош камераси фотосъёмканинг ўзи бўйича алоҳида рекорд – 142 баллик натижа кўрсатди. DxOMark экспертларининг таъкидлашларича, у барча текширув ҳудудларида ва ҳамма параметрлар бўйича расмга туширишда аъло сифатни ҳамда юкск тезкорликни таъминлай олган.

Видеога тушириш бўйича эса юбилей суперфлагмани 106 балл олган. DxOMark мутахассислари баҳо беришича, бу – 4K режими билан ва сониясига 60 кадрлик тезликда съёмка қилганда аъло натижалар кўрсатган биринчи ва ҳозирча ягона смартфондир.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro Max ва Galaxy S20 Ultra’дан зўр чиққан хитойча флагманни қарши олинг!

Xiaomi Mi 10 Ultra камера тестларига бағишлаб DxOMark тайёрлаган видеони томоша қиламиз:

Агарда мазкур текширувлар жараёнлари ва натижалари билан батфсил танишиш ниятингиз бўлса, мана бу ҳавола орқали DxOMark расмий сайтидаги тегишли (инглизча) саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!