Deezer бу борада энг биринчи бўлди

Deezer бу борада энг биринчи бўлди

Deezer мусиқий стриминг хизмати ўз рақиблари орасида қўшиқлар матнини илова ичида таржима қилиш хусусиятини қўшган илк платформа бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар хизмат иловасида инглиз тилидаги машҳур қўшиқларнинг матнлари франсуз, немис, испан ва португал тилларидаги (ёки аксинча) таржимасини реал вақтда кўришлари мумкин бўлади.

"Лириклар таржимаси" функциясидан фойдаланиш учун қўшиқ матнига микрофон иконкасини босиб кириш, кейин эса "таржима билан" тугмасини босиш керак. Функция Deezer'нинг iOS, Android, веб ва компютер иловаларида ҳозирча фақат 10,000 дан ортиқ машҳур қўшиқларида ишлайди.

ЎҚИНГ: Йилнинг "Виртуал Фотографи" ғолиби аниқланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!