Dell иккита мониторли ва мутлақо ўзгача конструкцияли ноутбук тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  331
  •  04.01.2019 15:08

Dell иккита мониторли ва мутлақо ўзгача конструкцияли ноутбук тайёрлаяпти!

Турли ишлаб чиқарувчилар ноодатий дизайнга эга ноутбуклар устида ҳам ишлар олиб боришмоқда. Масалан, Lenovo компанияси «ўраладиган» ноутбук концептини намойиш этган.

ЎҚИНГ: Samsung Flash – ностандарт дизайнли ноутбук намойиш этилди (+видео)

Dell компанияси эса ғалати форм-факторга ҳамда иккита тўлақонли экранга эга ноутбук учун патент олди.

Information Handling System with Multiple Detachable Displays деб номланувчи патентда ёзилишича, унинг иккита дисплейи ишлаб турган ҳолида ҳам яхлит конструкцияга йиғиб қўйилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Энг ишончли ноутбуксозлар рейтинги эълон қилинди

Ушбу ноутбук йиғилган ҳолатида клавиатурали блок ўртада, иккала экран эса унинг икки ёнида қолади. Ёйилганида бўлса фойдаланувчи мазкур ноутбукнинг ҳар иккала дисплейини ўзига қаратиб ёки улардан биттасини нариги томонга қаратиб ҳам қўйиши мумкин.

Dell бу маҳсулотининг техник хусусиятларини ҳамда дисплей ўлчамларини ҳозирча маълум қилмаяпти.

ЎҚИНГ: Ноутбук савдосида сизни қандай алдашади?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!