Dell янги Latitude 9000, 7000 ва 5000 лептопларини тақдим қилди

Dell янги Latitude 9000, 7000 ва 5000 лептопларини тақдим қилди

Dell компанияси CES 2021 кўргазмасидан олдин бир қатор янги маҳсулотларини тақдим қилди. Улар орасида энг эътиборлиси янгиланган Latitude 9000, 7000 ва 5000 лептопларидир.

Ушбу ноутбуклар ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар учун, Latitude 9000 моделлари Intel'нинг энг сўнгги 11-авлод процессорларидан фойдаланади. Бироқ ноутбукнинг бундан-да муҳим жиҳати унинг махфийликка кучли эътибор қаратилган веб-камерасидир. Latitude 9420 ва 9520 ноутбуклари SafeShutter деб аталувчи камера билан жиҳозланган. Бунда камерадан фойдаланилмаётганида объектив тизим томонидан автоматик равишда блоклаб қўйилади. Яъни камера фақатгина конферент ёки бирга-бир қўнғироқлар пайтидагина интернетга маълумот узатади.

Latitude лептоплари борасидаги бошқа тафилотлар ҳозирча очиқланмаган, бироқ Dell'нинг таъкидлашича, янгиланган Latitude 9000 серияси моделлари стандард раскладушка ва 2-таси-1да форма факторига эга бўлади. Айтилишича, ноутбукларнинг уйдан туриб ўқиш ёки ишлашда муҳим бўлган жиҳатлари такомиллаштирилган. Масалан, камера сифати оширилган, карнайлар эса такомиллаштирилган. Latitude 9420 моделининг бошланғич нархи 1,949 доллар. 9520 моделининг нархи эса баҳор ойида сотувлар бошланганида аниқ бўлади.

Latitude ноутбуклари орасидаги экрани энг каттаси 7520 модели бўлиб, унинг дисплейи 15 дюйм ўлчамга, 4K UHD резолюцияга эга. Ноутбукнинг ихтиёрий Full HD камерали версияси ҳам бор. Dell ушбу модели учун 1,649 доллар сўраяпти. Latitude 7520'нинг ҳар икки талқиндаги модели 12 январдан сотувга чиқади.

Latitude 5420 ва Precision 3560 моделлари корпусининг 21% и биопластикдан тайёрлангани боис Dell уларни экологик тоза маҳсулот деб мақтаяпти. Ушбу моделларни ҳам 12 январдан мос равишда 1,049 ва 1,189 долларга харид қилиш мумкин бўлади.

Қолган тафсилотлар CES кўргазмасида маълум бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!