Ҳукумат қарори: “Delta city”да янги объектлар қурилади

Ҳукумат қарори: “Delta city”да янги объектлар қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида “Delta city” халқаро юқори технологияли инновация маркази” лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 4 июлдаги ПҚ–3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонасига “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ ва “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма комплекси АЖ устав капиталидаги акциялар давлат пакети бўйича акциядор ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Шунингдек, қарор билан “Интерсервис” республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси Дирекцияга қўшилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” “Нi-tech city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ўрнида ташкил этилган.

ЎҚИНГ: Тошкентда 2030 йилгача “Ахборот-коммуникация технологиялари инновацион маркази” ташкил этилади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.