Девор ортида нима гаплар? Буни сунъий интеллектдан сўранг

  •   Saroy
  •  1233
  •  14.06.2018 12:59

Девор ортида нима гаплар?  Буни сунъий интеллектдан сўранг

Массачусетс технологиялари институтининг CSAIL лабораторияси тадқиқотчилари   RF-Pose тизимини намойиш қилди, унинг ёрдамида одамнинг ҳаракати ва қандай ҳолатда турганини билиб олиш мумкин, ҳатто у одам девор ортида турган бўлса ҳам.

Олимлар  одам танасига тегиб қайтадиган Wi-Fi диапазон тўлқини генераторидан фойдаланишди. Акс этган сигнал бўйича тизим одамнинг тахминий тасвирини аниқлайди, гарчи тасвир у қадар аниқ бўлмаса-да, сунъий онг ушбу муаммони ҳал этишга ёрдам берди. Одамларнинг расми ва радиодиапазонда шунга мос тасвир бўйича ўқитилган Сунъий онг ўтиб бораётган одамнинг ҳолатини аниқлашни ўрганиб олди (оёқ ва қўлли «скелет» кўринишида акс этади).ЎҚИНГ: Ҳайдовчисиз автомобиллар келажагининг “нозик” жиҳати

Лойиҳа муаллифлари бир хонада юзлаб одамлар устида тажриба олиб боришди ва тизим 83 фоиз ҳолатда тўғри ишлади. Энг қизиғи, ҳатто девор ортида ҳам аниқлик асло пастламади. RF-Pose прототипида кўриш узоқлиги  кўпи билан 12 метрни ташкил этади. Тизим тасвирни ялпоқ расм сифатида кўради, лекин келгусида тадқиқотчилар уни уч ўлчамли моделда ишлашга ўргатишмоқчи.

Бу кашфиёт инсонларга нима наф беради, дерсиз? Олимларнинг таъкидлашича,  RF-Pose паришонхотирлик (склероз) ва Паркинсон касалликларига дучор бўлган беморларга ёрдам беради. Тизим беморларнинг ҳолатидаги ўзгаришларни назорат қилишни осонлаштиради. Яна бир фойдали томони, кексаларни узоқроққа кетиб қолганида кузатиб туриш, агар йиқилиб тушса, бехабар қолмаслик учун айни муддао бўлади.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: Microsoft’нинг уйқусини қочирган чиплар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!