Деярли ҳар қандай iPhone ҳимоясини бузувчи утилита бор, оласизми?

  •   DiMaX
  •  957
  •  23.12.2019 15:47

Деярли ҳар қандай iPhone ҳимоясини бузувчи утилита бор, оласизми?

iPhone ҳимоясини бузишга мўлжалланган утилиталари билан танилган Elcomsoft компанияси бир қатор Apple смартфонларининг қулфини очиб берувчи янги дастур чиқарди. iOS Forensic Toolkit номли бу утилита айфонлардаги checkm8 деб номланган заифликдан фойдаланади.

ЎҚИНГ: iPhone ҳимоясини бузиш йўли топилди! Ундан қандай ҳимояланишни ўрганиб қўйинг! (+«жонли» видео)

Айтиш керакки, checkm8 – аппарат таъминоти билан боғлиқ нуқсон бўлиб, iOS янгиланишлари билан ундан қутулишнинг умуман имкони йўқ. Яъни, купертиноликларнинг A7 дан бошлаб то A11 гача бўлган процессорларида ушбу заифлик мавжуд, Apple кейинги чипсетларини бу камчиликни бартараф этган. iOS Forensic Toolkit утилитаси эса айни шундан фойдаланиб, нисбатан эски моделлардаги iPhone’ларнинг паролини ўғирлаш имконини беради.

Утилита блокланган iPhone’дан почта аккаунтлари ва паролларини, шунингдек, баошқа бир қатор махфий маълумотларини нусхалаб олиш имконини беради. Elcomsoft вакилларига кўра, бу дастур ҳатто энг хавфсиз – BFU (Before First Unlock, «илк қулфдан чиқаришдан олдинги») ҳолатида турган iPhone’да ҳам ишлайди. Уни ишлатиш учун олдин қурилмани жейлбрейк қилиш зарур; бунинг учун ҳам парол талаб этилмайди.

Elcomsoft янги утилитасини истаган кишига сотишга тайёр, нархи эса 1495 АҚШ долларига тенг. Қизиғи – аввалроқ Apple ҳимоя тирқишларини топганларга бундан анча йирик миқдорда – миллион долларгача мукофот ваъда қилган!

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?