ДЕЯРЛИ РАСМАН: iPhone SE 2 тақдимотга тайёр, тағин арзон нархда чиқади!

  •   DiMaX
  •  2637
  •  04.10.2019 13:17

ДЕЯРЛИ РАСМАН: iPhone SE 2 тақдимотга тайёр, тағин арзон нархда чиқади!

Apple маҳсулотлари бўйича олдиндан аниқ чиқувчи прогнозлар бериши билан танилган таҳлилчи Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) аввалроқ тарқалган бир миш-мишни тасдиқлади. Яъни, «тишланган олмали» корпорация машҳур ихчам флагманининг иккинчи авлоди – iPhone SE 2 моделини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: 2020 йили чиқадиган iPhone 12 видеода: iPhone 4 дизайнли келажак смартфони

Манбага кўра, iPhone SE 2 моделининг дизайни худди iPhone 8 (сотиб олиш) смартфони сингари бўлади. Уни диагоналига 4.7 дюймлик LCD-дисплей ҳамда Touch ID бармоқ изи сканери билан таъминлашади. Гарчи ташқи қиёфаси нисбатан эски айфонга ўхшаса-да, кутилаётган смартфон энг янги – A13 Bionic процессорига эга. Компания бу йил намойиш этган iPhone 11 (харид қилиш) туркумидаги гаджетларда айни мана шу чипсет қўлланган.

Таниқли таҳлилчи iPhone SE 2 тезкор хотирасининг 3 гигабайтлик бўлишини айтмоқда. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Apple кейинги йили ушбу айфондан дунё бўйича 20-30 миллион дона сотишни кўзлаётир.

iPhone SE 2 тақдимот вақти ва нархи борасида Минг-Чи Куо маълумот бермаган. Лекин бошқа манбаларга кўра, Apple уни келаси йил март ойидаги тақдимот маросимида кўрсатади. Шунингдек, унинг биринчи iPhone SE нархида сотилишини ҳам айтишмоқда: 32 ГБлик ички хотирага эга варианти 399 доллар, 128 гигабайтлиги эса 499 доллардан. Шу пайтгача халқаро бозорга чиққан ва ҳатто ўтган ойдагина тақдим этилган айфонларни эса аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!