Ди Каприо ва Apple: уларни нима боғлаб турибди?

  •   DiMaX
  •  611
  •  04.08.2020 12:45

Ди Каприо ва Apple: уларни нима боғлаб турибди?

Купертинолик корпорация бултур мартдаги тадбирида Apple TV+ сервисини намойиш этган эди. Бу – фақатгина Apple буюртмасига кўра тайёрланган оригинал контент томоша қилинадиган ўзига хос лойиҳадир.

ЎҚИНГ: Энди Apple'га мижозлар фикри бир тийинми?

Леонардо Ди Каприога қарашли Appian Way студияси Apple компанияси билан шартнома имзолади. У энди Apple TV+ учун фильмлар в сериаллар суратга олиш билан шуғулланади.

Appian Way студияси, асосан, Ди Каприонинг ўзи роль ўйнаган фильмлар билан танилган. Жумладан, унинг маҳсулоти бўлган «Омон қолган» (The Revenant) ҳамда «Уолл-стрит қашқири» (The Wolf of Wall Street) кабиларни яхши билсангиз керак.

ЎҚИНГ: Ёмғир, туёқ товуши ва суюк металл: Кинода овоз қандай яратилади

Купертиноликлар билан ҳамкорлик доирасида Appian Way студияси ҳозир «Гулли Ой қотиллари» (Killers of the Flower Moon) фильмини тайёрламоқда. Мазкур лойиҳа устида Леонардо Ди Каприо ҳамда режиссёр Мартин Скорсезе бирга ишлашмоқда. Apple эса бу фильм учун 200 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган.

Бундан ташқари, Ди Каприо яна Элизабет Мосс иштирокидаги «Нурафшон қизлар» (The Shining girls) сериалида ҳам суратга тушмоқда.

Битим шартларига кўра, Appian Way ўз маҳсулотини биринчи навбатда Apple’га таклиф этади. Агарда купертинолик компания уни рад этса, шундан кейингина фильмни кенг ижарага ёки бошқа видеосервисларга беради. Appian Way’нинг айрим кинолари эса Apple TV+ сервисида вақтинчалик эксклюзив тарзида чиқади: уларни дастлаб мана шу сервисда, кейинроқ эса бошқа оддий кинотеатрларда кўриш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Apple ақлдан озди - энди “Оскар”ни ҳам олмоқчи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!