DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  733
  •  10.05.2019 16:36

DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

Куни кеча саноқ бўйича йигирма бешинчи Display Industry Awards 2019 соврини эгалари маълум бўлди. Ушбу мукофот тақилувчи қурилмалар, телевизорлар, мобил девайслар ва автомобиллар учун ишлаб чиқилаётган энг яхши дисплейларга берилади.

ЎҚИНГ: Смартфон танлашда нималарга эътибор қаратиш лозим? (Дисплей)

Бу йилги соврин бирйўла учта экранга берилди: Apple Watch Series 4 смарт-соатининг OLED-дисплейи, Samsung Electronics компаниясининг модулли MicroLED экрани ҳамда Sony ишланмаси бўлган Crystal LED Display.

Apple Watch экрани узоқ муддатли ишлаши, ромлари юпқалиги ҳамда тасвир сифати учун мукофотланди. Samsung компаниясининг MicroLED-дисплейи унинг The Wall русумли 8К-телевизорига ўрнатилган бўлса, Sony Crystal LED технологиясидаги экранлар кўп жойларда қўлланади. Ушбу иккита дисплейни тасвирнинг аъло сифати ҳамда уларда қўлланаётган технологияларга кўра юксак баҳолашди.

Айтиш керакки, ўтган йили Display Industry Awards 2018 мукофоти iPhone X ҳамда iPad Pro’га насиб этган эди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги биринчи LCD-экран учун мўлжалланган дисплей ости бармоқ изи сканери тақдим этилди. Энди арзон смартфонлар ҳам ажойиб функцияга эга бўлиши мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.