“Digital Generation Uzbekistan” лойиҳаси доирасида иштирокчилар ўз роботларини яратишди

“Digital Generation Uzbekistan” лойиҳаси доирасида иштирокчилар ўз роботларини яратишди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларини ривожлантириш, ушбу соҳада ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб имконият яратишга йўналтирилган турли лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилмоқда. Лойиҳалар ва тадбирларнинг баъзилари назарий, айримлари эса бир-икки маротаба ўтказилиб, амалий жиҳатга эътибор қаратилиб бардавом амалга ошадигани камдан-кам учрайди.

Бундай олдига катта мақсадларни қўйиган амалий лойиҳалардан бири “Digital Generation Uzbekistan” бошланганига 3,5 ой бўлиб, унинг доирасида ўтган давр мобайнида навбатдаги тадбир “Digital Generation Camp” ташкил этилди. Мазкур тадбир ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига таянган ҳолда ўтказилиб, республикамизнинг барча ҳудудларидан 370 дан ортиқ номзодлардан ариза келиб тушган бўлиб, эсселарини баҳолаш ва интервью давомида салоҳиятини аниқлаш натижасида 70 нафари саралаб олинди.

Уларга 28 август - 1 сентябрь кунлари Бўстонлиқ туманидаги “Digital Generation Camp” ёзги оромгоҳида ёш, ташаббускор,шижоатли ва малакали менторлар, маҳаллий экспертлар томонидан мастер-класс, тренинг, амалий машғулотлар ҳамда кичик лойиҳа бажариш топшириқлари бўйича дарс ўтказилди. 

Натижада, қатнашган барча иштирокчилар ўзлари қизиқиш билдирган соҳалар бўйича (дастурлаш, дизайн, медиа, робототехника) зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, замонавий долзарб касб соҳиби бўлишида дастлабки қадамни ташладилар ҳамда зиммасига битта масъулиятни олди. Жумладан, робототехника йўналиши бўйича иштирок этаётган иштирокчилар ўз қўллари билан биринчи дастурларини ёзиб уни кичик роботлар билан уйғунлаштиришди. Қуйидаги видеода лойиҳа иштирокчилари томонидан яратилган роботларни томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон ҳатто Google, Яндекс, AliExpress ва Netflix’га ҳам солиқ солмоқчи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!