Digma компанияcи Tizen платформасида ишлайдиган дунёдаги биринчи планшетни намойиш этди

Digma компанияcи Tizen платформасида ишлайдиган дунёдаги биринчи планшетни намойиш этди

Бугун Москва шаҳрида ўтказилган “Internet of Things” форуми доирасида Digma компанияси Tizen платформасида ишлайдиган дунёдаги биринчи планшетни тақдим қилди. Планшетга энг сўнгги Tizen 3.0 версияси ўрнатилган. Мазкур планшет дастурий таъминотнинг ҳимояси ва ишончлилиги муҳим бўлган давлат ва корпоратив сегментларига мўлжалланган.

Digma Plane 8501 3G моделига 8-дюймли 1280х800 пиксель аниқлигидаги IPS-экран ўрнатилган. Планшет тўрт ядроли Spreadtrum SC7731 процессорида ишлайди, 1 Гб тезкор ва 8 ГБ доимий хотирага эга. Планшет 2 МП асосий ва 0,3 МПли олд камера билан таъминланган. Қурилма 2 та SIM-картани қўллаб-қувватлайди, аккумуляторининг сиғими 3800 мА/ст.

digma_tizen_tablet_1   digma_tizen_tablet_2

Планшетнинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.