Дилафруз Жийранова: IT ва digital «эркак кишига мос» соҳа деган тушунчани ўзгартириш керак

Дилафруз Жийранова: IT ва digital «эркак кишига мос» соҳа деган тушунчани ўзгартириш керак

Мана икки йилдан бери Technovation лойиҳасидаги Саида Юсупова ва Елена Селезнёва IT соҳаси қизлар учун эмас деган стереотипдан воз кечиш учун иш олиб бормоқдалар. Рақамли бозордаги IT соҳасидаги мутахассислар орасида компютер ва АКТ ичида ўзини сувдаги балиқ каби ҳис эта оладиган ёш, шижоатли ва гўзал қизлар ҳам бўлиши керак, деб ўйлашади лойиҳанинг ташкилотчилари ва устозлари. Стереотипларни бузамиз ва тенденцияларни белгилаймиз.

Дилафруз Жийранова, маркетолог. Beeline‘нинг digital-маркетинги бўйича катта менежери стартап-танловда устоз (ментор) сифатида иштирок этмоқда. Beeline у билан трендлар ҳақида ва унинг учун Technovation нима эканлиги ҳақида суҳбатлашди.

— Айнан сиз учун Technovation бу нима?

— Мен учун Technovation - IT-соҳасидаги касб аёл кишига мос касб эмас деган тушунчадан воз кечишда қизларга ёрдам беришдир. Нима десангиз ҳам, бу тушунча мавжуд, у фаол ва кўп йиллардан бери ўзгармаган. Мен анча пайтдан бери ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳани қўллаб-қувватлаш ниятида эдим, Technovation пайдо бўлгани жуда ҳам яхши. Бизнинг жамоамиз мени қўллаб-қувватламоқда, ўйлайманки, мутахассисларимизнинг билимлари, тажрибалари ва маълумотлар базаси ҳақиқатдан ҳам инновацион лойиҳани ишлаб чиқаришда кўмак беради. Соҳа ривожланиши биз учун жуда муҳим. Ва унда фаол ва кучли лойиҳалар пайдо бўлса ва уларни креатив қизлар бошқарса жуда ҳам яхши бўлади. Соҳа ютуқларга эга бўлади.

Бозор янги даражага чиқади ва ўсади. Бизда экспертларнинг кучли жамоаси, глобал тажриба ва муваффақиятли ечимлар бор. VEON компаниялар гуруҳи ва унинг бир қисми бўлмиш Beeline бренди ҳар йили ўнлаб digital-лойиларни ишга туширади. Ижодий жамоани қандай қилиб қўллаб-қувватлаш ва бу йўлда қандай қийинчиликлар пайдо бўлишини жуда яхши биламиз. Ўйлайманки, айнан шунинг учун ҳам Technovation бу тажриба билан бўлишиш учун ажойиб имконият.

— Сиз катта компанияда ишлайсиз. Technovation эса стартаплар учун. Аслида бу ўзгача лойиҳалар. Компания стартапларни келажакда қўллаб-қувватлайдими ва бу нима учун керак?

— Бу жуда ҳам умумий стереотип, ва қайсидир маънода тўлиқ асосли. Йирик компаниялар, ҳақиқатдан ҳам, ёндашувлар, қадриятлар, стартапларнинг ўзига хослигининг кўп жиҳатидан бир бирига ўхшашдир. Лекин, бу уларнинг умуман бир бирига мос келмаслигини англатмайди. Кўпгина ҳолларда йирик компаниялар янада йириклашишдан аввал стартапларни «сотиб олишади». Google, Facebook, Yandex – мазкур компанияларда жуда кўп стартаплар бор: ҳам ютуқли, ҳам ютуқсиз. Ҳар қандай йирик компания ушбу турдаги инвестициялар ҳақида ўйлайди, бу глобал трендга киради. Бозор етакчиси сифатида биз нафақат ўзимизнинг бизнесимизни ривожлантиришда, балки умумий бизнесни ривожлантириш учун экотизимга эга бўлишдан манфаатдормиз. Кўпроқ айтишим мумкин, келгусида стартапларни фаол қўллаб-қувватлашни режалаштирганмиз ва ушбу йўналишда (салом, стартап!) такомиллашамиз, бизнинг менторлигимиз Technovation‘даги иштирокимизнинг дастлабки қадамлардан бири. Ушбу лойиҳани ва стартапларни алоҳида қўллаб-қувватлашдан бахтиёрмиз. Бундан ташқари, биз инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланадиган мутахассисларни тайёрлашга сармоя киритиш муҳимлигини тушунамиз. Эҳтимол, уларни жамоамизнинг бир қисми сифатида кўрамиз ва бундан бахтли бўламиз!

— Ёшларга нимани ўргатасиз?

— Фақат амалиётга. Техник аспектларни, монетизацияни, реклама қилишни ҳисобга олган ҳолда, фикрларни чиндан ҳам ишлайдиган маҳсулотга айлантиришга.

Beeline‘нинг рақамли маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти бўладими? Қандай қилиб «соҳада» ишлаш кераклигини кўрсатасиз?

— Technovation гуруҳи буни истаса, албатта, бўлади. Биз, албатта, бирор нарса қилишни, ўзгартиришни, ўрганишни истаган инсонлар учун доимо очиқмиз. Компаниянинг рақамли маҳсулотлар билан ишлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси бор, ҳозир биз IT билан бевосита боғлиқ бўлган VEON янги глобал лойиҳамиз устида ишламоқдамиз. Албатта, биз улар билан ўртоқлашамиз, қизиқарли жиҳатларни кўрсатамиз, офисимизнинг диққатга сазовор жойларида экскурсия ўтказамиз. Айтганча, бизнинг компаниямиз«технологиявий» бўлишига қарамасдан, бизда кўп фаол, муваффақиятли қизлар ишлашади, уларнинг илҳомлантирувчи ҳикоялари Technovation учун қизиқарли бўлади деб ўйлайман.

— Нима учун танлов иштирокчилари айнан сизни устоз (ментор) сифатида танлaшлари керак? Ва сиз жамоани танлаш чоғида нималарга аҳамият берасиз?

— Рақамли маҳсулотларда ишлайдиган жамоаларга, бу бизнес ёки ижтимоий лойиҳа бўлишидан қатъий назар, мен фойдали бўлишим мумкин. Ҳақиқатдан ҳам ишлашга тайёр бўлган қизларни танлайман. Кўп ва самарали ишлашга тайёр қизларни. Албатта, мен билан бир хил тўлқинда бўлган қизлар билан ишлаш мен учун қизиқарли бўлади ва рақамли ривожланиш, маркетинг, катта маълумотлар, компютерни ўрганиш каби сўзлар улар учун оддийгина урфдаги сўзлар бўлмаслиги керак. Мен, албатта, уларга фойдам тегадими, ёки йўқми, буни тўғри баҳолашга ҳаракат қиламан. Эҳтимол, жамоа дунёни ўзгартирадиган бирор нарса яратишга қодир бўлар. Ким билади, эҳтимол яқин орада мен дунёга бутунлай янги ва керакли нарсаларни таклиф этган Technovation жамоасининг мураббийиман деб фахрланарман?! Менинг жамоамда бўлишни истайсизми? Technovation.uz сайтида рўйҳатдан ўтинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!