Dimensity 1200 чипи, AMOLED 90 Hz экран, 50МП камера ва NFC'га эга ҳамёнбоп OnePlus Nord 2 смартфони тақдим этилди

Dimensity 1200 чипи, AMOLED 90 Hz экран, 50МП камера ва NFC'га эга ҳамёнбоп OnePlus Nord 2 смартфони тақдим этилди

OnePlus компанияси бугун янги OnePlus Nord 2 5G смартфонини намойиш қилди. Бу ўтган йили дебют қилган оргинал ҳамёнбоп OnePlus Nord смартфонининг давомчиси саналанди.

ЎҚИНГ: OnePlus тасодифан рақибининг смартфонини реклама қилиб юборди!

OnePlus Nord 2 смартфони 6,43 дюймли Full HD+ (1080 х 2400 пиксел) дисплей, 90 Hz янгиланиш частотаси, бармоқ изи сканери, 32МП олд камера, асосий камера (50МП, 8МП ва 2МП) кабиларга эга.

Қурилма MediaTek Dimensity 1200-AI чипли тизимига асосланган. Смартфон 12 ГБгача тезкор, 128 ГБ ёки 256 ГБ ички хотира, 65 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс аккумулятор билан жиҳозланган. Смартфонни атиги 35 дақиқада 0 дан 100% гача қувватлантириш мумкин.

Қурилма Android 11 операцион тизимидаги OxygenOS 11.3 қобиғи билан ишлайди. 5G, 4G VoLTE, Wi-Fi 6 (802.11 ax), Bluetooth 5.2, NFC кабиларни қўллаб-қувватлайди, USB Type-C порти ва стерео карнайлар мавжуд. Ўлчамлари 158,9 х 73,2 х 8,2 бўлиб, смартфон 189 грамм тош босади.

Ҳиндистон ва Европада OnePlus Nord 2 учун олдиндан буюртмаларни бугундан бошланди, очиқ савдолар эса 28 июлдан бошланади.

Смартфоннинг қуйидаги вариантлари таклиф этилмоқда:

• 8 ГБ RAM ва 128 ГБ ички хотирага эга OnePlus Nord 2 — 399 евро.
• 12 ГБ тезкор ва 256 ГБ ички хотирага эга OnePlus Nord 2 — 499 евро.
• 6 ГБ RAM ва 128 ГБ ички хотирага эга OnePlus Nord 2 — фақат Ҳиндистонда, тахминан 319 евро.

ЎҚИНГ: OnePlus Nord CE 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз