Dimensity 700 чипи ва 90Hz дисплейга эга бўлган Samsung Galaxy F42 5G смартфони келгуси ҳафта намойиш қилинади

Dimensity 700 чипи ва 90Hz дисплейга эга бўлган Samsung Galaxy F42 5G смартфони келгуси ҳафта намойиш қилинади

IANS ахборот агентлигининг хабар беришича, Samsung компанияси 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи ҳамёнбоп бўлган Galaxy F42 5G смартфонини тақдим этмоқчи.

Шуни таъкидлаш керакки, смартфон фақат Ҳиндистон бозорлари учун ишлаб чиқарилади.

Смартфон MediaTek'нинг 12 та 5G диапазонини қўллаб-қувватловчи Dimensity 700 чипсетига эга. Келгуси ҳафтадан бошлаб қурилма Flipkart онлине дўкони орқали сотила бошлайди, 7 октабрдан эса смартфонлар харидорларга етказиб берилади.

ЎҚИНГ: 50МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор: Samsung'дан 200 долларлик янги ҳамёнбоп смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!