Динамик орол учун энг креатив ғоя!

Динамик орол учун энг креатив ғоя!

iPhone 14 Pro смартфонлари таблетка дори шаклидаги "динамик орол" билан яқинда чиқарилганига қарамай, дастурчилар аллақачон Apple'нинг "инновацион тирқиши" учун қизиқарли хусусиятларга эга янги хусусияларни чиқаришмоқда. Бир неча кун олдин динамик орол билан ўйналадиган "Hit the Island" ўйини чиқарилган бўлса, бугун яна бошқа бир илова тирқиш юқорисида яшайдиган ёқимтой жонзотларни тақдим қилмоқда.

Reddit ижтимоий тармоғи учун чиқарилган таниқли Apollo иловаси ўзининг сўнгги янгиланиши билан iPhone 14 Pro смартфонларидаги динамик орол учун ажойиб хусусиятлардан бирини қўшди: энди тирқиш юқорисига пиксел кўринишидаги "тамаготчи", ёхуд виртуал уй ҳайвонини қўшиш мумкин.

Маълум бўлишича, сиз митти ҳаййвончангизни мушук, кучук, типратикан, тулки ёки аксолотлга созласангиз бўлади ва у шунчаки динамик орол устида юради/ухлайди.

Агар сизда динамик оролли iPhone бўлмаса ҳам, сиз iOS 16 билан тамаготчиъларни ўз экранингиз қулфига виджет сифатида қўшишингиз мумкин. "Динамик орол ҳайвонот боғи" хусусияти Apollo иловасининг сўнгги версиясида мавжуд.

ЎҚИНГ: Йилнинг энг инновацион компаниялари (2022)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.