Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

  •   DiMaX
  •  2418
  •  05.06.2021 14:24

Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

Дунёга машҳур Tesla компаниясига ишга олинган биринчи ўзбекистонлик қиз Муштарий Шарифова бўлди. Бу тўғрида Ta'limchi.uz нашри маълумот бермоқда.

ЎҚИНГ: «МДҲ мамлакатларида ҳам Tesla заводлари пайдо бўлади» – Илон Маск

Муштарий 1993 йилда туғилган, Дипломатия университетига ўқишга кира олмаган. 21-22 ёшларида Германиядаги университетда (Берлиндаги Universıty of applied sciences in Europe) ўқишини бошлаган ва 2019 йили тугатган. Ўқиш давомида йирик компанияларда амалиёт ўтаган. Жумладан, 2017 йилнинг сентябридан 2018 йилнинг мартигача Adidas, Zalando, SAP компанияларида амалиёт ўтаган. American Publishing Company компаниясида 2020 йил февралидан 2021 йил январигача ишлаган.

«Кунлардан бир кун менга Tesla компаниясидан жавоб хати келди. Улар мен билан суҳбат ўтказмоқчи эканликларини айтишди. Жуда ҳаяжонландим, қандай ўтар экан деб ўйлай бошладим. Айтилган вақтда суҳбат учун қўнғироқ бўлди ва жуда ҳам самимий тарзда ўтди. Бир ой давомида ҳар ҳафтада 1 ёки 2 марта мен билан суҳбат ўтказишди, турли хил саволлар беришди ва охирида менга муддатсиз иш таклиф қилишди, яъни мен бу компанияда ўзим истаганча ишлаш ҳуқуқига эга бўлдим. Ўша кун мен учун жуда бахтли кун бўлди», – дейди Муштарий Шарифова.

Муштарийнинг энг қимматли сўзлари:

«Ҳеч қачон ўз орзуларингиздан воз кечманг, ҳамиша олға юринг. Қўлингдан келмайди, эплолмайсан деган инсонларга қулоқ солманг, негатив тарзда қабул қилманг. Мен албатта бажараман, денг ва ўзингизга ишонинг. Ўшанда атрофдагилар ҳам сизга ишонади. Бир натижага эришгунгача қўлингиздан келган ҳамма нарсани қилинг, барча имконларни ишга солинг. Ўз устингизда тинимсиз ишланг, билим ва малакангизни орттиринг. Аллоҳдан энг яхшисини сўранг, у албатта сўраганингизни беради. Машаққат ортидан албатта мукофот ҳам келади».

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳам худди UzAuto каби баҳона қилди: «Бу ҳожатхона қоғози етишмаслигига ўхшайди»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!