ДИҚҚАТ: 30 майдан Zoom ишламай қолади, агарда...

  •   DiMaX
  •  1689
  •  28.05.2020 13:43

ДИҚҚАТ: 30 майдан Zoom ишламай қолади, агарда...

Zoom видеоконференциялар сервиси коронавирус пандемияси даврида ўта оммалашди, аммо ҳимояси заифлиги туфайли хакерлар ҳужумига кўп учрамоқда. Бизнес мақсадларида ундан фойдаланиш SpaceX’дан NASA’га қадар кўплаб компания ва корхоналар томонидан тақиқланган. Яна...

ЎҚИНГ: Ярим миллион Zoom аккаунти рус тилли аноним Telegram-каналда сотилди

Шу каби машмашалардан чарчаган Zoom дастурчилари жамоаси унинг устида жиддий ишлаб, ниҳоят, сервиснинг янгиланган талқинини тақдим этди.

Zoom 5.0 версиясида платформанинг хавфсизлиги сезиларли даражада оширилган, шунингдек, махфийликни бошқариш ҳам яхшиланган. Булардан ташқари, трансляциялар пайтида маълумотларни муҳофаза этиш учун 256 битлик AES шифрлаш технологияси қўшилган.

Юзерлар сервисда яна хакерларнинг ҳужумига учрамасликлари ва махфийлик имкониятларидан тўлақонли фойдаланишлари учун барча мижозларидан Zoom 5.0 талқинига ўтишлари сўралмоқда. Лекин «сўралмоқда»дан кўра «талаб этилмоқда» деган ҳам тўғрироқ бўлади, чунки 2020 йилнинг 30 май кунидан бошлаб, Zoom 5.0 талқинигача янгиланмаган фаойдаланувчилар мазкур сервисда бирорта ҳам видеоконференцияга кира олмай қоладилар.

Шу боисдан, агарда Zoom’дан фойдаланаётган бўлсангиз, 30 майга қадар уни сўнгги версиясигача янгилаб қўйганингиз маъқул. Чунки унгача янгилаб олмаганлар ўша куни ёпирилиб кириши натижасида серверларида хатолик бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, бу хабарни Zoom ишлатувчи барча яқинларингизга ҳам улашишни эсдан чиқарманг.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.