Диққат! Ахборот урушида янги қурол пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  1683
  •  19.07.2018 18:19

Диққат! Ахборот урушида янги қурол пайдо бўлди

Янги технологиялар сиёсатчиларнинг айтмаган сўзларини ҳам унинг оғзидан чиқариш имконини бермоқда.  Тағин яна, буни жуда ишончли бажармоқда.

Яқинда BuzzFeed нашри ҳамда режиссёр Джордан Пил АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг видеомурожаатини эълон қилди. Унда сиёсатчи қалбаки видеоларнинг хавфи ҳақида огоҳлантиради. «Менинг оғзимдан масалан, президент Трамп ахмоқ, деган сўзни эшитсангиз нима  бўлади, дея савол беради сиёсатчи.  Мен ҳеч қачон бундай гапларни гапирмайман, лекин бошқа кимдир айтиши мумкин-ку».

Обама ҳақиқатан ҳам бундай деб айтмайди. Унинг учун матнни Жордон Пилнинг ўзи ўқиган. Имо-ишоралар шундай қайта ишланадики, гўё собиқ президентнинг ўзи бизни огоҳлантириб мурожаат қилаётгандек, бўлиб кўринади.  Ушбу қалбаки ахборотни тайёрлаш учун  Пил FakeApp дастуридан фойдаланди, ушбу дастур орқали видеода юзни алмаштириш мумкин ҳамда Adobe After Effects’да таҳрир қилса бўлади.

«Мен буни қилиш мумкинлигини билардим, фақат муваффақиятли чиқишига ишончим комил эмасди, деб ҳикоя қилади Жордан Пил ўзининг видеоролигида. Натижада кўрдимки, буни фабрикация қилиш кутганимдан ҳам осон экан». Бундай роликлар учун янги ном ҳам топилди – дипфейк (сўзма-сўз таржима қилганда чуқур қалбакилаштириш). Бу шунчаки монтаж ёки компьютер графикаси эмас, балки кўп миқдорда график маълумотлар қайта ишданганидан кейин нейротармоқда яратилган тўлақонли видео ҳисобланади.

Америка сиёсатчилари ҳозирданоқ яқин орада дипфейклар ахборот кенгликларини тўлдириб юбориши ҳақида башорат қилмоқдалар. Нейротармоқ ривожи ахборот урушини янги босқичга олиб чиқади, ўз навбатида одамларнинг оммавий ахборот воситаларига бўлган ишончига ҳам путур етказади. Хўш нима қилиш керак? «Янада хушёр бўлинг оғайничалишлар», — дея маслаҳат беради қалбаки Обама.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.